Мақсад – глобал коронавирус пандемияси давом этаётган даврда республика аҳолисининг айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик.
Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча қисм киритилди.
Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:
– Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
– ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Шунингдек, ушбу муддатда пахта ва кунгабоқар ёғи ҳамда уларнинг уруғларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади.
Тадбиркорлик субъектларига ўзлари импорт қилган кунгабоқар ёғи ва уруғини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.
Давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқади ва бекор қилади.