Қирғиз Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ хизмати делегацияси уч кунлик ташриф билан Солиқ қўмитасида бўлиб турибди.
Мутахассислар Ўзбекистоннинг солиқ маъмуриятчилиги тизимини модернизация қилиш бўйича тажрибасини ўрганмоқда.
Харид қилинган товарлар қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тизими (кешбек), Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги дан фойдаланиш, шунингдек, ИТ-маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш қўшни республикадаги ҳамкасблар учун алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.
Йиғилишларда фаолиятнинг қонунчилик жиҳатлари ва пул маблағларини қайтариш механизмлари, “Солиқ” мобил иловасини техник қўллаб-қувватлаш ва бошқа ресурслар ва хизматлар муҳокама қилинмоқда.
Маълумот учун. Ўтган йилидан бошлаб Қирғизистонда Давлат солиқ хизматининг "Чекни талаб қилинг - соврин ютиб олинг!" ютуқли лотерея ўйини ўтказилмоқда. Ўзбекистонда бундай совринли ўйинлар 2020-2021 йилларда ўтказилган.