Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва қонуний фаолиятни йўлга қўйишда солиқ хизмати органлари ўз олдига қўйилган вазифаларни жадаллик билан бажаришда давом этмоқда.
Солиқ органларида ўзини ўзи банд қилишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича йил охирига қадар 350 минг фуқарони рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган . Жорий йил 16 июль ҳолатига ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 146 234 нафарга етди.
Ҳудудлар кесимида етакчилар
Вилоятлар кесимида олиб қараганда, бухороликлар карвонбошилик қилмоқда – 20 713 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган.
Кейинги ўринларда:
- Наманган вилояти – 18 543 нафар;
- Самарқанд вилояти – 18 366 нафар;
- Тошкент шаҳри – 14 444 нафар;
- Фарғона вилояти – 12 518 нафар.
Аҳоли қайси фаолият турига кўпроқ қизиқяпти?
Ўзини ўзи банд қилиш мукин бўлган 67 та фаолият турлари ичида:
– Маиший хизматлар (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва бўяш хизматлари)га кўпроқ эътибор қаратишмоқда – 40 484 (13 июль ҳолатига солиштирганда +10 722) нафар шахс;
– Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) – 29 690 (+10 945) нафар шахс;
– Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, салатлар, салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда деҳқон бозорлариша қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) – 25 774 (+5 338) нафар шахс.
– Саноат йўналиши бўйича хизматлар (ёғоч меъморчилиги, сантехника хизмати, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик идиш, темир терсак тўплаш ва қўшимча хомашё тўплаш) – 24 787 (+8 399) нафар шахс;
– Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) – 23 276 (+8 682) нафар шахс;
– Ахборот комуникация йўналиши бўйича хизматлар (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларни ишлаб чиқиш, матнни яратиш ва ишлов бериш) – 2 212 (+595) нафар шахс.
Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.
Ўзини ўзи банд қилганлар сафида бўлиш учун SOLIQ мобил иловаси орқали ёки my.soliq.uz порталида рўйхатдан ўтиб, 2020 йил учун камида 111 500 сўм ижтимоий солиқ тўланг ва меҳнат стажига эга бўлинг.
ДСҚ Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!