Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
SOLIQ (Android учун) мобил иловасининг янгиланган версиясига яна бир хизмат қўшилди. Эндиликда хориж фуқаролари, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Рўйхатдан ўтишда тизим ЭРИ (электрон рақамли имзо) талаб этади. ЭРИни https://e-imzo.uz сайти орқали қисқа фурсатларда масофадан олиш мумкин.
Нима беради?
Мамлакат фуқароси ҳисобланмасангиз ҳам ўзингиз учун қонуний ишлаш имкониятини беради.
Бунда, ишчиларни ёллаш ёки иш берувчига эга бўлиш мумкин эмас.
Буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш, юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш ва кредит олиш мақсадида ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш имкониятлари берилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланади.
Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилувчи шахслар учун 67 та фаолият тури назарда тутилган. Улар томонидан 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлаши пенсия ҳисоблаш ва иш стажига эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлади. SOLIQ мобил иловасида хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд.
ДСҚ Матбуот хизамати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!