Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Ўзини ўзи банд қилиш тажрибаси: мушукларга меҳр ҳақида

24/12/2020

Тасаввур қилинг, сиз мушукларни жуда яхши кўрасиз, уларни парваришлаш билан шуғулланасиз ва севимли машғулотингиздан роҳатланасиз. Сиз бу машғулотингизни янада ривожлантирмоқчисиз – соҳага чуқурроқ кириб боришни, мамлакатдан ташқаридаги севимли ҳайвонларни-да қамраб олишни, қизиқувчиларга бу борада маслаҳатлар бериб боришни истайсиз. Aммо қонуний фаолият учун МЧЖ очиш ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлиш молиявий нуқтаи назардан қимматга тушади. Ўзини ўзи банд қилишнинг соддалаштирилган тартиби сабаб бунинг ечими топилди.

Уй бекаси Раъно Макаренко ўзини ўзи банд қилган шахс мақомидаги ижобий тажрибаси билан ўртоқлашди. Мутахассислиги нутқ терапевти (логопед) бўлган, мушуклар оиласига нисбатан меҳр-муҳаббати билан ажралиб турадиган Раъно етти йилдан буён мушуклар наслчилиги билан машғул.

– Мени қизиқтириб қўйган биринчи уй ҳайвони чатишган наслли Дюша лақабли мушук эди. Унинг ноодатий кўриниши мени жуда қизиқтириб қўйди. Унда фолд ва сфинкс зоти мужассамлашган эди.

Шундан кейин мен фелинологлар курси (хонаки мушукларнинг анатомияси ва физиологиясини пухта тушунадиган мутахассислар: улар наслларнинг барча хусусиятлари ва селекцияси тўғрисида, шунингдек, зотли мушукларни кўпайтириб, уларга ғамхўрлик қилади.) ва бошқа турли хил мушукларни баҳолаш тизимларини ўргатувчи курсларни ўтадим.

Энди менинг жуда камёб ва ғайриоддий генетикага эга бўлган мовий кўзли ва кўзларининг ранглари турлича бўлган мушуклардан иборат кичик ҳайвонот боғим бор. Улар ҳозирда ўрганиш босқичида. Келажакда мен Ўзбекистонда зотли мушукларнинг биринчи мутахассиси бўлишни хоҳлайман, шунинг учун доимий равишда ўқияпман, кўргазмаларда қатнашяпман ва бу борада қўлимдан келганча бошқаларга ёрдам беряпман. 


Мен аъзо бўлган Anor клубида асосан ўзбекистонлик селекционерлар жамланган. Ҳозирча биз 25 нафармиз, наслчилардан бири Душанбе (Тожикистон)дан. Биз турли зотларни тақдим этамиз: мейнкунлар, британ мушуклари, шотланд мушуклари, бенгал мушуклари, форс ва экзотик мушуклар. Бизнинг клуб мутлақо бепул, баённомалар асосида янги аъзоларни қабул қиламиз, ўқитиш ва наслчилик ишларини олиб борамиз. Aфсуски, пандемия режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамай, биз ўқишни масофавий тарзда давом эттиряпмиз, онлайн-кўргазмаларда ғойибона учрашяпмиз. Клубдошларим халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнашмоқда – бу улкан фахр.

 Ўзини ўзи банд қилиш қарори

Раънонинг сўзларига кўра, карантин даврида ўзбекистонлик наслчилар ҳайвонлар учун озиқ-овқат сотиб олишда ва уй ҳайвонларини янги эгаларига юборишда қатор муаммоларга дуч келган. Сабаби жисмоний шахслар томонидан бундай жўнатмаларнинг юборилишига рухсат берилмаганидир. Бу юридик шахслар учун муаммо туғдирмайди. Уларнинг ҳар бири юк жўнатмалари орқали исталган миқдорда юбориши мумкин. Аммо аксарият фуқаролар мушукларни жўнатиш ва сотиш учун хусусий корхона ёки МЧЖ очишга журъат этмайди. Уларга ўзини ўзи банд қилиш қулай.

Маълумот учун: Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилиш беш йўналишда 67 та фаолият турини қамраб олади. Рўйхатнинг 47-банди “аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш” тури. Бу ҳайвонларни чин дилдан севадиган, уларнинг табиати ва эҳтиёжларини тушунадиган одамлар учун мос.

– Ўзини ўзи банд қилиш ҳақида янгиликлар дастурлари орқали билдим, қизиқиб қолдим ва чуқурроқ ўрганишни бошладим, – давом эттирди Раъно. – Рўйхатдан ўтиш ниҳоятда оддий – мобиль иловани юклаб олиб, керакли маълумотларни киритасиз ва белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ (2020 йил учун базавий ҳисоблаш миқдориннг камида 50% – 111,5 минг сўм) тўлайсиз. Шу тариқа ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўласиз. Бунда сизга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих-код (QR-код) берилади. Янги мақомда (октябрдан бошлаб) пул ўтказиш йўли билан озиқ-овқат сотиб олдим, Тошкент шаҳрида битта мушукни 800 минг сўмга сотдим ва дарҳол пулни ўз ҳисобимга қўйдим. Мен ҳозир Россияга жўнатиш учун ғайриоддий рангга эга мушукни тайёрлаяпман. Мен уни жуда арзонга сотаяпман. Мақсадим шунчаки сотиш эмас, балки алмаштириш. Келажакда унинг болаларидан биттасини оламан. Бу борада шартнома имзолаганмиз. Келишилган сумма ҳам ҳисобимга келиб тушган. Йил охирига қадар мушукча янги уйига етиб олишига умид қиламан.

Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилган шахс бир пайтнинг ўзида бир неча йўналишни танлаши мумкин. Масалан, Раъно Макаренко 47-банд билан бирга, репетитор сифатида ҳам рўйхатдан ўтган, мутахассислиги бўйича эса нутқ терапевти (логопед).

 Ижобийдан салбийга

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида уй ҳайвонларини парваришлашнинг ижобий жиҳатлари:

– банкда миллий ёки хорижий валютада ҳисобрақам очиш мумкин ;

– йирик миқдорда мушукларни ташишга рухсат олиш мумкин;

– қонуний шартнома тузиш муҳрлаш ва чек шакллантириш мумкин.

Раъно дуч келган ноқулай ҳолатлар

– иш берувчига эга бўлишингиз билан ўзини ўзи банд қилган шахс мақомидан воз кечишингиз керак бўлади. Бу ёқимсиз, чунки мушукларни юбориш ва сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўласиз;

– аксарият банк ва божхона ходимлари ўзини ўзи банд қилиш ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмас, матрицали штрих-код (QR-код)га эга электрон маълумотнома билан ўзини ўзи банд қилиш гувоҳномасини адаштириб юборади.

– чекларни шакллантириш мураккаб, ЭРИ тизимига кўникиш қийин.

Хулоса ўрнида – таклиф

Aгар ўзини ўзи банд қилиш ривожланишда давом этса, унда фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш мумкин. Уй ҳайвонларини парваришлаш (сочлари, терилари, тирноқлари, қулоқлари ва кўзларини парвариш қилиш жараёнлари тўплами) ва ҳайвонларга кучлироқ эътибор қаратиш (уй ҳайвонларини маълум вақтга қолдириш имконияти) керак. Бундай ишлар билан машғул шахслар бор, лекин уларнинг фаолияти ноқонуний. Расмий мақом мижозлар билан муносабатларни ҳимоя қилади ва малакали хизматларни кафолатлайди.

Раънонинг сўзларига кўра, давлат ўзини ўзи банд қилиш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши, ҳайвонлар савдоси билан шуғулланадиган барча фуқароларни рўйхатдан ўтказиши ва уларни назоратга олиши керак. Бу касалманд, ташландиқ ва кўча ҳайвонлари сонини камайтиришга хизмат қилади.

Маълумот учун: Янги тартиб жорий этилгандан буён (2020 йил 1 июлдан) 21 декабрь ҳолатига республика миқёсида 548,7 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳисобга олинган:

– маиший хизматлар соҳасини (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқалар) танлаганлар – 159 954 нафар;

– халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, салатлар, салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) 63 469 нафар шахс мустақил фаолият олиб бормоқда;

– қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) 120 527 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтган;

– саноат соҳасида (ёғоч меъморчилиги, сантехника хизмати, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик идиш, темир терсак тўплаш ва қўшимча хомашё тўплаш) 91 829 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс хизмат кўрсатмоқда;

– ижтимоий хизматлар соҳасида (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) 102 341 нафар фуқаро банд.

– АКТ соҳасида (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларни ишлаб чиқиш, матнни яратиш ва ишлов бериш) фаолият юритиш учун 10 134 нафар жисмоний шахс рўйхатдан ўтган.

 ДСҚ Матбуот хизмати

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring