Hududiy
organlar

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашув

17/07/2024

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтмоқда.


Унда мутахассислар ва тадбиркорларнинг соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлари тингланмоқда.

Учрашувда Солиқ қўмитаси Раиси Ш.Кудбиев иштирок этмоқда.


Нотўғри тўлдирилган электрон ТТЮ учун ҳеч ким жазоланмайди


Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев электрон ТТЮни нотўғри тўлдирганлик учун ҳеч ким жазоланмаслигини яна бир бор таъкидлади. Шунингдек, у электрон ТТЮни Солиқ мобил иловасидан 3 та ҳаракатда тўлдириш имкониятини яратиш устида иш олиб борилётганини ҳам маълум қилди.


180 кунлик дебитор қарздорлик бўйича айрим уникал ҳолатларга персонал ёндашилади


"180 кунлик дебитор қарздорлик ҳаммага бир хил бўлади. Айрим уникал ҳолатларда чет элга бурюртма қилинган ускуналар ишлаб чиқариш муддати узоқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларга персонал ёндашилади. Бунда тегишли идоралар билан бирга 180 кунлик қоидани қўлламаслик бўйича хулоса берилади." Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев


Маҳсулотларни маркировкалаш контрафакт маҳсулотларга қарши курашишнинг мукаммал тизими

 

Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашувда контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш тизимини жорий этишни таклиф қилган тадбиркорга миннатдорлик билдирди. У маҳсулотларни маркировкалаш айнан шундай тизим эканлигини таъкидлади.


Эътироф


Учрашувда “Перфект инвест бизнес” корхонаси вакили У.Султонов тадбиркорлар 10 йил олдин солиқчилар келишидан қўрқиб туришини, ҳозирги кунда солиқ тизимининг тартибга тушганини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Рақамлаштиришдан мақсад солиқ йиғиш эмас, шаффофликни таъминлаш

 

Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш расмий бандликни ошишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Давлат миқёсида аҳоли даромадли меҳнат билан банд бўлмоқда, деган тушунча шаклланмоқда. Бу йил 1,6 млн нафар одам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ерда уйида иссиқхона қилганлар бор, ҳайдовчилар бор… ҳаммаси шуни ичида. Ўзбекистондаги расмий сектор ошяпти. Улар даромад солиғи тўламайди уларнинг имтиёзи бор, лекин бозор оқаряпти. Бу орқали баҳолашга тўғри ахборот йиғиляпти.


Автокамерал орқали 580 трлн сўмликдан ортиқ хатолар тўғриланди


Шерзод Кудбиев:

"Автокамерал жуда тўғри тизим. У орқали 580 трлн сўмликдан ортиқ хатолар тўғриланди. Автокамералда хато чиқмаётган ташкилотлар улуши ортиб боряпти. Автокамерал иккита манбадаги рақамни бир бири билан таққослайди холос, ўзи ҳеч нарса ўйлаб топмайди."

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil II chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring