Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг 19 июнь куни “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
Мазкур Фармонга мувофиқ:
солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;
Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.
Шунингдек, Фармонга асосан:
а) 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:
Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш ҳамда солиқлар бўйича имтиёзларни бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида Президентнинг
ПФ-3594-сон Фармони билан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасида ҳамда ПФ-4853-сон Фармони билан эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига берилган солиқ имтиёзлари Солик кодекси меъёрлари билан мувофиқлаштирилди;
шунингдек, ҚҚСнинг тўлақонли занжирини яратиш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни яратиш мақсадида:
-нефт ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишлари;
-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати;
-туризм соҳаси;
-“Навоий ЭИЗ” ва Янгиер шаҳар кичик саноат зонаси қатнашчилари;
-“Женерал Моторс Ўзбекистон” корхонаси;
-наслдор чорвачилик субъектлари;
-электротехника саноати;
-автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари;
-транспорт-логистика хизматлари;
-виночилик;
-чарм-пойабзал саноати;
-балиқчилик, паррандачилик;
-Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги;
-Тошкент шаҳрида халқаро мехмонхона қурилиши иштирокчилари учун берилган солиқ ва божхона имтиёзлари сони қисқартирилади.
б) 2021 йил 1 январдан Президентнинг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги меъёр бекор қилинади;
с) 2022 йил 1 январдан, Президентнинг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонига асосан “Яшнобод” технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга ошираётган инновация лойиҳалари бўйича белгиланган фойда, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлари бекор қилинади.
ДСҚ Матбуот хизмати.