Бу савол ЭҲФ тизимига ўтиш олдидан ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтириши, ўйлантириши табиий! Ҳақиқатдан ҳам, 18 та оператор орасидан энг маъқулини танлаш унчалик осон эмас. Боз устига улар бир-биридан у қадар фарқ қилмайдиган хизматларни тақдим этиши танловни янада қийинлаштиради. Аммо барибир имкониятлардан келиб чиқиб, у ёки бу операторни танлаш керак.
Бу борада ЭҲФни шакллантириш, юбориш ва қабул қилиш билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳатто техник томонларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Операторнинг хизмат кўрсатиш шартларини ҳам тўлиқ аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ. Корхона бухгалтерия тизими оператор томонидан тақдим этиладиган имкониятларга қай даражада интеграция қилинишини инобатга олиш ҳам муҳим.
Дейлик, офисдан ташқаридасиз, зудлик билан кирувчи ҳужжатни имзолаш ва жўнатиб юборишга тўғри келяпти. Бундай вазиятларда, шубҳасиз, мобил илова билан ишлаш қўл келади. Демак, оператор томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг мобил версияси мавжудлиги ҳам мижознинг танлов имкониятларини ошириши мумкин.
Барча операторлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар пулли, лекин нарх бобида ўзаро бир-биридан фарқланади. Айнан мана шу жиҳат операторлар ўртасидаги рақобатни ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Аксарият фойдаланувчиларнинг танлови ҳам айнан хизматнинг қийматига боғлиқ.
ЭҲФ хизматлари учун тўлов хўжалик юритувчи субъект ва оператор ўртасида тузилган шартнома асосида келишилади. Тариф режаси ҳужжат айланиши ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Сонидан қатъий назар, кирувчи ЭҲФ учун ҳеч қандай тўлов йўқ, фақат чиқувчи ҳужжатларгина пулли бўлади.
Карантин даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим ЭҲФ операторлари томонидан вақтинча бепул хизматлар кўрсатилмоқда. Масалан, “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси, “Bepro-Norma” ва “Bitwise” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида 2020 йил 1 майгача бепул хизмат кўрсатилди. Айрим операторларда бундай қулайлик муддати ҳали давом этмоқда:
“The Mind” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида корхона рўйхатдан ўтгандан сўнг 6 ой давомида;
“Dataprizma” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида 2020 йил 1 июлгача;
“Invoice Expert” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида 2020 йил 1 июлгача бепул хизмат кўрсатилиши маълум қилинган.
ЭҲФ операторлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар билан боғлиқ бошқа маълумотлар билан қуйидаги таққослама жадвалда танишишингиз мумкин:
05.06.2020 йил ҳолатига
Т/Р | Оператор, унинг савдо маркаси ва расмий сайти | Бухгалтерия дастурлари билан интеграция-лашув | Мобил илова
| Хизмат нархи | ||
Имтиёзли давр | Нарх сиёсати | Тарифлар қиймати | ||||
1 | “СОЛИҚ-СЕРВИС” ДУК Soliqservis.uz | 1С | мавжуд | 1 майгача бепул бўлган | Барча кирувчи электрон хужатлар бепул. Ҳар бир яратувчи электрон ҳужжат учун тариф бўйича. | 275 сўм |
2 | “SPACE ONLINE GENESIS”МЧЖ Faktura.uz | 1С | мавжуд | Улангандан кейин биринчи ой бепул | 10 та тариф режаси Тариф режаси қанча юқори бўлса, унга киритилган ЭҲФ шунча кўп ва жўнатиш қиймати шунча арзон. Лимитдан ортиқча ЭҲФни жўнатиш барча тариф режаларида- 800 сўм.
“Тариф 5” бундан мустасно - дастлабки 5 та ЭСФ – бепул, лимитдан ортиқчаси – 900 сўмдан. | 550-900 сўм |
3 | "VENKON GROUP" МЧЖ Didox | 1С | мавжуд | - | Ҳар ойда 1000 та ҳужжатгача бепул. 1000дан ошганда тариф бўйича | 300 сўм |
4 | “LANBIR SERVIS” МЧЖ Onlinefactura.uz | - |
| 1 апрелгача бепул бўлган. | Абонент тўлови ойига 4000 сўм | 400 сўм |
5 | “NEW INVOICE SERVICE" МЧЖ E-invoice | 1С | мавжуд | 1 апрелгача бепул бўлган. | Ҳар бир яратувчи электрон ҳисоб-фактура учун | 506 сўм |
6 | "FIDES SOLUTIONS" E-DOCS МЧЖ | 1С |
| Улангандан кейин биринчи ой бепул | “Базовый”
“Подписчик ИТС” | 250 сўм
225 сўм |
7 | “BEPRO-NORMA" 1UZ КУРЬЕР МЧЖ | 1UZ |
| 1 майгача бепул бўлган. | 2 та тариф режаси мавжуд. Бир ойда 1000 дан ортиқ ЭҲФ юборилса, 500 сўмдан | 270 сўм |
8 | “UNITEL” МЧЖ esf.beeline.uz esf.beeline.uz | - |
| 1 апрелгача бепул бўлган. | Янги рўйхатдан корхоналар учун уч ой бепул
1 та чиқувчи ҳужжат (ЭҲФ)
1 та чиқувчи ҳужжат (ЭҲФ) Beeline Business*корпоратив мижози учун |
261 сўм
174 сўм |
9 | “REALSOFT” МЧЖ hujjat.uz | - |
| 1 апрелгача бепул бўлган | 5 та тариф режаси лекин ҳозирда барчаси бепул. |
0 сўм |
10 | “BITWISE” МЧЖ etulov.uz | - |
| 1 майгача бепул бўлган. | -
| 0 сўм |
11 | “Micros Development” МЧЖ Eregister.uz | - |
| Рўйхатдан ўтгандан кейин 50 та ҳисоб-фактура яратиб жўнатиш бепул | 4 та тариф режаси мавжуд |
750-900 сўм |
12 | “THE MIND” МЧЖ 24m.uz | 1С | мавжуд | Рўйхатдан ўтгандан кейин 6 ой бепул | - |
500 сўм |
13 | “PLUM TECHNOLOGIES” МЧЖ edo.uzcardtrade.uz edo.uzcardtrade.uz | 1С |
| Рўйхатдан ўтгандан кейин 1 ой бепул | Ҳар бир яратувчи электрон хужжат учун ягона тариф бўйича. | 200 сўм |
14 | “Dataprizma” МЧЖ netdoc.uz | 1С |
| Карантин муносабати билан 1 июлгача бепул | Бепул | 0 сўм |
15 | “INVOICE EXPERT” МЧЖ e365.uz | 1С |
| 1 июнгача бепул бўлган | Ҳар бир кириш ва чиқиш электрон ҳужжатлар учун | 0 сўм |
16 | “LAVINA TECH” МЧЖ l-factura.uz | 1С |
| - | 8 та тариф режа мавжуд | 250-500 сўм |
17 | “UZPAYNET” МЧЖ agent.paynet.uz | - |
| - | Ҳозирги кунда ички тизим орқали фойдаланилмоқда. | - |
18 | “UZEX INNOVATION” МЧЖ Exdoc.uz | - | - | - | Ягона тариф режа мавжуд. | 300 сўм |
Юқорида ЭҲФ операторларининг фаолиятига доир сиз учун фойдали маълумот ва мулоҳазаларни тақдим этдик. Айни мавзуда https://rouming.uz/uz/operators ва https://soliq.uz/page/operatorlar манзилларида янада батафсил маълумотлар акс этган. Қай бир ЭҲФ оператори мижозига айланиш қарори ва танлови ўз қўлингизда.
Нозим ТЎРАЕВ,
“Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг
«Электрон ҳисобварақ-фактураларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш» бўлими бошлиғи