60 кундан кечиктирмай – барча ҚҚС тўловчиларининг барча тоифалари учун аризалар кўриб чиқилади.
Мустасно:
✅йирик солиқ тўловчилар;
✅дипломатик ваколатхона вакиллари;
✅маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари ("0" ставка);
✅солиқ мониторинги иштирокчилари.
Улар учун тезлаштирилган тартиб (7 кундан кечиктирмай) назарда тутилган.
▶️Аризалар ДСБ ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига 📤 юборилади
▶️ариза берилган кундан бошлаб 🔎кўриб чиқилади
Август ойи бошидан буён ДСҚга 1 711 та ариза 📥келиб тушди.
♻️ Умумий миқдори 1 272,8 млрд. сўм бўлган 400 дан зиёд ариза қаноатлантириш учун Молия вазирлигига юборилди.