Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Давлат солиқ қўмитаси томонидан «ҚҚС тўловчилари учун солиқ ҳисоботини ва ЭҲФларни расмийлаштириш» мавзусида онлайн семинар-тренинг ўтказилди.
ҚҚС ҳисоботини автоматлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда: уни тўлдиришда вақтини тежаш ва юзага келиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олиш учун янги функциялар жорий этилди. Солиқ тўловчиларда ушбу янгиликлар билан боғлиқ айрим савол ва тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.
Онлайн-семинар давомида ҚҚС тўловчиларига солиқ ҳисоботлари ва электрон ҳисобварақ-фактураларни автоматик равишда тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича татбиқ этилган янгиликлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Импорт ва экспорт, чакана савдо ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларидан жами 100 га яқин саволлар келиб тушди. ДСҚ ва «Янги технологиялар» илмий ахборот маркази мутахассислари ҳар бир вазиятни алоҳида изоҳлар билан тушунтириб борди.
Семинар иштирокчиларининг илтимосига биноан бир томонлама янги ЭҲФ турларини – «хизматлар экспорти» (Ўзбекистонда), «хизматлар экспорти» (Ўзбекистондан ташқарида), «бозор нархидан паст нархда реализация», «божхона нархидан паст нархда реализация» шакллантириш бўйича видеоқўлланма намойиш этилди. Мутахассислар янги функцияларни босқичма-босқич изоҳлаб берди. Ушбу қўлланма аввалроқ ДСҚ ахборот манбаларига жойлаштирилган эди.
ҚҚСни ҳисоблаш шаклига киритилган техник ўзгаришлар ҚҚС имтиёзлари тўғрисида бир қатор саволларни келтириб чиқарди. Янги функция ЭҲФ расмийлаштиришда ҚҚС бўйича имтиёзларни автоматик равишда белгилашга имкон беради. Ушбу мавзу бўйича ҳам видеоқўлланма тайёрланиб, умумий маълумот сифатида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.
Семинар иштирокчиларига тузатиш киритилган ва қўшимча ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг муддатлари яна бир бор эслатиб, тушунтириб ўтилди. Солиқ базасига тузатиш киритишда (салбий ёки ижобий) агар контрагент белгиланган муддатда ЭҲФни тасдиқламаса қандай йўл тутиш кераклиги, ҚҚСсиз шаклланган онлайн-НКМ тушумларини тузатиш ва бошқа ҳолатлар тўғрисида саволлар берилди.
Онлайн-семинарни видеоформатда кўриш учун ҳавола.
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!