Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Ҳамма битта умумий қоидага ўрганиб қолган: солиқ тўловчи давлатга солиқ тўлайди ва давлат бу солиқларни сарфлайди. Аммо аксинча бўлиши ҳам мумкин – давлат солиқ тўловчининг ҳисобрақамига маблағ ўтказади, хўжалик юритувчи субъект уни эҳтиёжлари учун сарфлайди. Бу ҚҚСни қоплаш (қайтариш) тизими билан алоқадор жараён. Йил бошидан буён ушбу тизим доирасида давлат томонидан тадбиркорлик субъектларига 5 трлн. 337 млрд. сўм маблағ қайтарилди.
Бу қандай амалга оширилади?
Биринчидан, ҚҚСни қайтариш шартлари ва тартибига риоя этиш лозим. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган. Солиқ тўловчилар ҚҚСнинг ортиқча суммаси ўрнини қоплаш учун ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармасига, йирик солиқ тўловчилар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ариза юборади.
Иккинчидан, белгиланган муддатларга риоя қилиш муҳим.
– йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахслар, экспортчи корхоналар, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари (“ноль ставка”) ва солиқ мониторинги иштирокчилари ҳужжатлари тезлаштирилган тартибда (7 кундан кечиктирмай) кўриб чиқилади ва ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида солиқ органи хулосаси чиқарилади.
– бошқа ҚҚС тўловчиларнинг ҳужжатлари умумий тартибда (60 кундан кечиктирмай) кўриб чиқилади ва ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида солиқ органи хулосаси чиқарилади.
Учинчидан, тақдим этилган ҳисоботларда номувофиқликлар аниқланган тақдирда ҳужжат аризачи берувчига қайтарилиши мумкин. Бунда тадбиркорлик субъекти номувофиқликларни тўғрилаб, қайта ариза юбориш ҳуқуқига эга.
2020 йил 1 январь-26 октябрь ҳолатига тадбиркорлик субъектларига давлат бюджетидан 5 трлн. сўмдан зиёд маблағларни қайтариш учун 3 705 та ариза қаноатлантирилди ва Молия вазирлигига юборилди.
ҚҚСни қайтариш ҳудудлар кесимида:
– Хоразм вилояти – 983 (120 млрд. сўмдан ортиқ);
– Тошкент шаҳри – 724 (900 млрд. сўмдан ортиқ);
– Андижон вилояти – 249 (170 млрд. сўмдан ортиқ);
– Наманган вилояти – 216 (200 млрд. сўмдан ортиқ);
– Тошкент вилояти – 209 (250 млрд. сўмдан ортиқ).
Тадбиркорларга қайтарилган ортиқча ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектнинг ихтиёрига кўра, ўзи хоҳлаган ишлаб чиқариш ёки бошқарув эҳтиёжларига сарфланади.
ДСҚ Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!