Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни икки усулда амалга оширилади:
– 7 кундан кечиктирмай (тезлаштирилган тартиб) – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (“0” ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига;
– 60 кундан кечиктирмай (умумий тартибда) – бошқа корхоналарга.
Август ойи бошидан буён солиқ тўловчилардан ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) бўйича 350 та ариза келиб тушди.
ДСҚ Матбуот хизмати