Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
2024 йил 22 апрелда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё 2024 халқаро саноат кўргазмаси доирасида «Маркировка тизими: давлат ва бизнес учун катта маълумотлар» мавзусида сессия бўлиб ўтди. Унда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Алимжон Файзибаев, «АСЛ БEЛГИСИ» Маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий тизими мутахассислари, хорижлик экспертлар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Муҳокама жараёнида қулай ишбилармонлик муҳитини сақлаб қолган ҳолда иқтисодиётнинг соядаги сегментига қарши курашиш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилди.
Шу мақсадда солиқ маъмуриятчилигининг энг замонавий механизмлари – электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн назорат-касса техникалари, Маҳсулот ва хизматларнинг ягона электрон миллий каталоги, хавфларни таҳлил қилиш тизимлари, рақамли маркировкалаш каби энг замонавий механизмлар жорий этилаётгани таъкидланди.
Республикада рақамли маркировка тизими 2020 йилдан бошлаб жорий қилинган. Айни пайтда тамаки, алкоголли маҳсулотлар, пиво, маиший техника, дори-дармонлар, 2024 йил 1 мартдан эса сув ва салқин ичимликлар каби 6 турдаги товарлар маркировкаланмоқда.
Бугунги кунда «АСЛ БEЛГИСИ» рақамли маркировкалаш тизими катта ҳажмдаги маълумотларни қабул қилади, сақлайди ва қайта ишлайди, бунинг натижасида Солиқ қўмитасида 66 мингдан ортиқ турдаги маркировкаланган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотлар тўпланган. 385 та ишлаб чиқарувчи ва 1 570 та импорт қилувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш, импорт ва сотиш ҳажмлари тўғрисида онлайн маълумотлар олинади.
Солиқ қўмитаси рақамли маркировкалашни жорий этиш бўйича давлат координатори сифатида тизимнинг таҳлилий салоҳиятини очишдан, унинг асосида қуйидаги фойдали воситаларни яратишдан манфаатдор:
1) давлат органлари учун товарлар ҳаракатини қайд этишнинг онлайн платформасини яратиш, шунингдек, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда давлат бюджетига солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш имконини берувчи маркировкалаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
2) бизнес учун адолатли ва ҳалол рақобат муҳитини яратиш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш, товарларни қалбакилаштириш ва контрафакт товарлардан ҳимояланиш;
3) аҳоли учун харид қилинаётган товарларнинг сифати ва қонунийлигини онлайн текшириш механизмини яратиш.
Тизимни жорий этиш натижалари Ўзбекистон бозорини оқартириш, ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини ошириш соҳасида ижобий динамикани кўрсатди. Шу муносабат билан тизим жадал модернизация қилинмоқда, кирувчи маълумотларни онлайн назорат қилиш ва валидация қилиш механизмлари жорий этилмоқда.
Товарларни маркировкалаш назорати бўлими
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!