Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Abay ko‘chasi, 4 A-uy
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Bobur ko‘chasi, 79-a-uy
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ҳисоб-китоблар тизимига киритилаётган ўзгаришлар

10/09/2019

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ҳисоб-китоблар тизимига киритилаётган ўзгаришлар

ҳам тадбиркор, ҳам харидор учун бирдек қулайликларни кўзда тутади

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, унинг ҳажмини кескин ошириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб, уларни мамлакатимиз иқтисодиётига татбиқ этиш юқори самара бермоқда.

2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармонда онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар, уларни қўллаш шартлари, онлайн назорат-касса машиналари чеклари бўйича ютуқларли ўйинлар ташкил этиш йўли билан тушумлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган вазифалар тасдиқланди.

Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида аҳоли билан амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассаларни онлайн назорат касса машиналари қаторида жорий этиш белгиланди.

Онлайн назорат-касса машинаси фискал модулга боғланиш имкониятига эга, фискал ҳужжатларни Давлат солиқ қўмитасига онлайн режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг жами мажмуасидир. Виртуал касса ҳам фискал ҳужжатларни онлайн режимида узатувчи ва қоғозга чоп этиш имконини берувчи дастурий маҳсулотдир.

Шунингдек, Фармонга асосан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонаси онлайн режимида қабул қилинган фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш, криптографик ҳимоя қилиш ва сақлаш ишларини бажарувчи фискал маълумотлар оператори этиб белгиланди.

Онлайн НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш қандай тартибда жорий этилади ва бу тизим тадбиркорларимизга нима беради?

Шу ўринда онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш қандай тартибда жорий этилмоқда ва бу тизим тадбиркорларимизга нима беради деган ҳақли савол юзага келади.

Биринчидан, онлайн тизимга ўтган тадбиркорларга нисбатан бугунги кунгача мажбурий қўлланилиб келинган амалдаги фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш, шунингдек, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни якунида назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботини чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинмоқда.

Иккинчидан, бундай тадбиркорларга кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади.

Учинчидан, тадбиркорлик субъектларини ортиқча харажатлардан ҳимоя қилиш мақсадида 2021 йил 1 январгача ҳар бир касса учун онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш билан боғлиқ харажатлари уларнинг кейинги солиқ тўлови ҳисобидан, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 барваридан ошмаган миқдорда камайтирилади.

Тўртинчидан, виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми тадбиркорлик субъектларига Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар шаклидаги маблағлар (cashback) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди.

Маълумот сифатида қайд этиш жоизки, хорижий давлатларда пластик карталардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида бонус (cashback) бериш амалиёти кенг тарқалган.

Эндиликда жисмоний шахсдан ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди

Бугунги кунга қадар фуқароларимиз томонидан ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларда ёки алоҳида жойларда сотиш учун жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинар эди.

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахсларнинг уй хўжалиги шароитида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан оладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилишида, уларни тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор қилинмоқда.

Нақд пул тушумига эга тадбиркорлик субъектлари онлайн НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилади

Фармон билан нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги тасдиқланди.

Унга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари – 2020 йил 1 январдан;

ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари – 2020 йил 1 августдан;

ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари – 2021 йил 1 январдан;

қолган барча тадбиркорлик субъектлари – 2022 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиши шарт.

Мазкур график олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхати тасдиқланади ва ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш ихтиёрий ҳисобланади.

Онлайн НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш бўйича қандай талаблар белгиланмоқда?

Фармонга мувофиқ, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш билан боғлиқ бир нечта талаблар белгиланмоқда. Булар,

биринчидан, тақдим қилинган харид чекида товарлар номи, миқдори, нархи, суммаси, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади.

Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Иккинчидан, маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда чеклар оффлайн режимида 24 соат ичида узатилиши мумкин.

Учинчидан, банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.

Тўртинчидан, Фармон билан тасдиқланган графикда белгиланган тегишли муддатдан кейин, тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, харидорга ёки мижозга чек тақдим этмаслик ёки фискал белгига эга бўлмаган чекларни тақдим қилиш – фискал хотирали назорат-касса машиналари ёки тўлов терминалларини ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик сифатида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Харид чеклари воситасида ютуқли ўйинлар (лотереялар)
ташкил этилади

Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиқ тушумлари устидан жамоат назоратини кенг жорий қилиш мақсадида хорижий давлатларда харид чеклари воситасида ютуқли ўйинлар (лотереялар) ўтказиш амалиёти кенг жорий қилинган.

Хусусан, бундай ютуқли ўйинлар Хитойда 1998 йилдан, Белоруссиядан 2014 йилдан, Қозоғистонда 2015 йилдан, Болгарияда 2015-2016 йиллардан, Литвада 2017 йилдан бошлаб жорий этилган.

Фармонга асосан солиқ тушумлари устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳридаги онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан тўлиқ фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ютуқли ўйинлар ташкил қилинади.

Ушбу ютуқли ўйинни ўтказиш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Мазкур Фармонда белгиланган ҳар бир нормани амалга оширилишини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2023-yil davomida Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring