Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш

28/04/2022

Жорий йилнинг 28 апрель куни Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти, қўмита марказий аппарати тузилма раҳбарлари, ДСҚ Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кейинги йилларда давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш орқали иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш, бозорда тенг рақобат шароитларини яратиш, ҳалол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган изчил чоралар кўрилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоиз қайтариш (кешбэк) амалиётининг жорий этилиши ҳам савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаб, яширин иқтисодиётни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этади. (батафсил - https://t.me/soliqnews/7379)

Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини Soliq мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасидан 1% кешбэк тўлаш ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 21-25-саналарида амалга оширилади. Яъни, апрель ойида рўйхатдан ўтказилган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси май ойининг 21-25-саналарида тўловга чиқарилади.

Истеъмолчилар тасдиқланган кешбэк суммаларини мобил иловага бириктирилган банк картасига ўтказиб олиши мумкин. (батафсил - https://t.me/soliqnews/7673)

Ҳисобланган кешбэк суммасини тўлаш муддатларини белгилашда қуйидагилар инобатга олинган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача этиб белгиланган. Шунингдек, харид қилинган товарлар қайтарилган тақдирда тадбиркорлик субъектларида харид чекларига тузатиш киритиш имконияти берилади. (батафсил - https://t.me/soliqnews/7985)

Кешбэк – жамоатчилик назорати натижалари

Кешбэк амалиётининг жорий этилиши истеъмолчилар орасида фаоллик ва кутилганидек, жамоат назорати институтини шаклланишига олиб келди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга онлайн назорат-касса техникаларидан берилган чеклар сони 184,6 млн тани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 бараварга (80,8 млн) кўп демакдир. Биринчи чорак давомида онлайн-кассалардан 147,1 млн чек чоп этилган бўлса, 2021 йил 1-чорагида 80,9 млн та чек чоп этилган.  

Истеъмолчилар томонидан жорий йил I чораги давомида 11,6 млнта чек рўйхатдан ўтказилган, уларнинг умумий харид суммаси 10,7 трлн сўмдан зиёд. Ушбу чекларга 107,1 млрд сўм кешбэк ҳисобланган. МХИК коди нотўғри кўрсатилганлиги ёки сотувчи томонидан нотўғри урилган чеклар бекор қилинганлиги сабабли ҳисобланган 9,5 млрд сўм кешбэк бекор қилинган.

Истеъмолчиларга тўланган жами кешбэк суммаси 58,9 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан урилган чек маълумотлари акс эттириладиган солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботларда чек суммаси кам кўрсатилганлиги аниқланган камчиликлари тузатилиши, чек бўйича ҳисобланган солиқлар бўйича қарздорлик тўлаб берилиши инобатга олиниб, қолган кешбэк суммалари ҳам автоматик тарзда тўлаб борилади. (батафсил - https://t.me/soliqnews/8107)

Хусусан, бугунги кунда:

7 244 та тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ қарзи тўланмаганлиги сабабли 7,1 млрд сўм;

11 437 та тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилмаганлиги сабабли 14,6 млрд сўм кешбэк маблағлари тўланмасдан қолмоқда.

Шунингдек, яна 988 нафар фойдаланувчи томонидан 62,1 мингта чек учун ҳисобланган 16,6 млрд сўм кешбэк шубҳали (қуйида изоҳ берилмоқда) бўлгани сабабли ўрганиш натижасидан келиб чиқиб тўлаб берилади.

Кешбэк ҳисоблаш

Харид чекларида маҳсулот ва хизматларнинг идентификaция коди (МХИК) тўғри кўрсатилган барча товар (хизмат)лар учун кешбэк ҳисобланади. МХИК кўрсатилмаган ёки мавжуд бўлмаган идентификaция коди акс эттирилган маҳсулот (товар ва хизмат)лар суммасига кешбэк ҳисобланмайди.

Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ, назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификaция кодларини акс эттириш реализaция қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (батафсил - https://lex.uz/docs/4674902?ONDATE=01.01.2022%2000#4681479)

Шунингдек, Soliq мобил иловасининг янгиланган версиясида “шубҳали харидор” устидан шикоят қилиш имконияти яратилди. (батафсил -https://t.me/soliqnews/7905)

Яъни, истеъмолчи кешбэкка эга бўлиши учун харид чекини рўйхатдан ўтказганда уни аввал бошқа фойдаланувчи рўйхатдан ўтказган бўлса, ҳақиқатда харидни амалга оширган шахс ушбу фойдаланувчи устидан шикоят йўллаши мумкин. Бунда битта фойдаланувчига нисбатан шикоятлар сони 15 та ва ундан кўп бўлса, ушбу фойдаланувчи “шубҳали харидор” деб ҳисобланади ҳамда жорий ой учун ҳисобланган кешбэклари бекор қилинади, чекни рўйхатдан ўтказиш имконияти чекланади.

Бундан ташқари, кешбэк амалиёти давомида назорат-касса техникаларига техник хизмат кўрсатиш марказлари (ТХКМ) ходимлари вазифаларини суиистеъмол қилиб, ўзгалар томонидан амалга оширилган харид учун шаклланган чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, 3 нафар ТХКМ ходими томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 млрд сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу шахслар томонидан харидни амалга оширмасдан рўйхатга олинган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди. (батафсил https://t.me/soliqnews/7573)

“Soliq hamkor” тизими

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳалол тадбиркорлик учун тенг рақобат шароитларини яратиш, инсофли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган чоралардан яна бири солиқ органларига солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни мукофотлаш амалиётидир.

Фуқаролар 2022 йил 1 январдан бошлаб “Soliq hamkor” тизими орқали қуйидаги ҳолатлар юзасидан хабар берганда ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофотланмоқда:

-назорат касса техникаси ва тўлов терминалларини қўллаш тартибини бузганлик;

-ноқонуний тадбиркорлик фаолияти;

-тўлов терминаллари орқали сотиладиган товарларнинг нархни сунъий ошириш ҳолатлари. (батафсил - https://t.me/soliqnews/7892)

Бугунги кунга қадар, 9 937 нафар фуқаро томонидан “Soliq hamkor” орқали 46 325 та мурожаат йўлланган. Шундан 42 796 таси (92%) чек бермаслик ҳолати бўйича йўлланган. Банк пластик картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш бўйича
1 620 та, пластик картага маҳсулот нархини қимматроқ сотиш бўйича 174 та мурожаат келиб тушган. Яна 1 735 таси бошқа турдаги солиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан юборилган.

Йил бошидан буён келиб тушган жами мурожаатларнинг 19 061 таси такроран юборилганлиги сабабли рад этилган, 1 981 таси текширув жараёнида.

Бугунги кунда мурожаатларнинг 25 283 таси ўрганилган ва уларнинг 98 фоизи (24 637 таси) ўз тасдиғини топган. 646 та мурожаатда қайд этилган ҳуқуқбузарлик тасдиқланмаган.

Солиқ ҳамкор орқали мурожаат юборган фуқароларга 10 205 та ҳолат бўйича 5,7 млрд сўм мукофот тўлаб берилган.

Юқорида қайд этилган тадбирлар ўз навбатида маҳаллий бюджетлар даромадини сезиларли даражада ошишига сабаб бўлиб, I чоракда айланмадан олинадиган солиқ тушумлари 622,4 млрд сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
1,3 барварга, Фарғонада 1,7 ва Хоразмда 1,5 бараварга ошди.

Давлат солиқ қўмитаси яширин иқтисодиётни ошкор этишда фаол иштирок этаётган фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда, қонун доирасида ишловчи инсофли солиқ тўловчилар сафи кенгайиши ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли тадбирлар давом эттирилиши маълум қилади.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг