Ҳудудларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар нархининг барқарорлигини таъминлаш, уларнинг сунъий танқислигининг вужудга келтиришга қарши курашиш мақсадида, Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинган кундан бошлаб то бугунги кунга қадар 30 та ҳолатда 94,2 млн.сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси олди олинди.
Олиб борилаётган тушунтириш ва профилактик суҳбатларга қарамай, ҳамон фуқаролар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари учрамоқда.
Хусусан, Ширин тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари натижасида фуқаро Ф.А тумандаги деҳқон бозори атрофида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Фуқародан 7 млн 200 минг сўмлик (1,2 тонна) картошка ва 5 млн.250 минг сўмлик пиёз, жами 12 млн.450 минг сўмлик маҳсулотлар иш қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди.