Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Смарт кассалар кўп юмушларни тарихга айлантиряпти

11/06/2020

Одатий фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари тобора «умрини ўтаб» бормоқда. Уларнинг ўрнини замонавий онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассалар фаол эгаллаяпти ва ушбу смарт қурилмалар хизмати сабаб тадбиркорлар учун жуда кўп юмушлар тарихга айланмоқда.

Оддий мисол,онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассалар хизмати туфайли назорат-касса дафтарини юритишга умуман эҳтиёж қолмади.  Иш куни охирида ҳар бир назорат касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш каби мажбуриятлар ҳам энди йўқ. Нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар уни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали тадбиркорлик субъектлари ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлди. Сотувлар тарихини яратиш, кассир-ходимларни назорат қилиш каби вазифаларни ҳам ҳозирда онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бажаряпти.

Янги тизимнинг бошқа фойдали жиҳатлари ҳақида тадбиркорлик  субъектлари вакилларининг ўзидан эшитган, билган маъқул:

 - Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассаларда нақд пул ёки пластик карталар орқали амалга оширилган ҳар бир ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар солиқ тўловчининг «шахсий кабинет»ида шаклланади. Бу билан тадбиркорлик субъекти ҳар бир шохобчаларнинг кассалари кесимида кунлик, ойлик ва йиллик реализация маълумотларини шакллантира олиши мумкин. Бундай кўмак тадбиркорга ҳар доим муҳим, - дейди Фарғона шаҳридаги "TOSHLOQ UNIVERSAL TRADE" МЧЖ дорихонаси савдо бўлими бошлиғи Ҳабибулло Тожибоев.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида рўйхатдан ўтган «Abdu-farm» хусусий корхонаси раҳбари Абдуазиз Бойзоқов қайд этишича, мазкур корхона йил бошидан буён онлайн-НКМдан фойдаланмоқда.

-Қурилмани сотиб олиш учун қилган харажатларимизни солиқлардан чегириб қолиниши жуда катта енгиллик бўлди, - дейди А.Бойзоқов. - Биринчи чорак учун айланмадан олинадиган солиқдан корхонамиз ҳисобига 2 миллион 230 минг сўм маблағ тежаб қолинди.

Ҳа, жорий йилда онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субеъктлари учун уни харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасини кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш ҳуқуқи берилди. Бунда камайтириш миқдори (суммаси) базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаслиги керак. Мазкур имтиёз фақат 2021 йил 1 январгача амал қилади.

Айни вақтга келиб, 5 турдаги онлайн-НКМ, 5 турдаги виртуал кассалар ва 9 та ТХКМ Давлат реестрига киритилди. Айтиш жоиз, ҳар бир модель ва версиянинг ўз афзалликлари бор. Улар, жумладан, бухгалтерлик дастурлари билан ўзаро алоқаси, мавжуд ва реализация қилинган товарлар ҳисобининг автоматлаштирилиш даражаси билан фарқланади. Тадбиркорлик субъектлари мана шу жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда ўз хоҳишларига кўра, улардан исталган бирини сотиб олиши мумкин. Масалан, Korzinka.uz бренди остида фаолият юритаётган савдо марказлари ҳозирда «Pos2k» виртуал кассаси хизматидан фойдаланишни маъқул кўряпти. «Oxymed‑Retail» виртуал касса дастурий маҳсулоти эса Oxymed бренди остида фаолият олиб борилаётган дорихоналар танловига айланмоқда. 


Шу ўринда тадбиркорлик субъектлари учун фойдали бўлган яна бир маълумотни қайд этиш жоиз: «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Виртуал касса» дастурий маҳсулоти тадбиркорлик субъектларига бепул тақдим этилади. Унга эга бўлиш учун тадбиркорлик субъектлари виртуал касса дастурий маҳсулотига техник хизмат кўрсатувчи «Soliq Servis» ДУК билан ўзаро шартнома имзолайди. Бунда фискал модул ва унга кўрсатиладиган хизматлар учун амалга оширилган бир йиллик тўлов (базавий ҳисоблаш миқдорнинг бир биробари - 223 минг сўм) тўланади холос, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжати) тақдим этилиши лозим.

Айтиш керакки, 2020 йил 1 августгача 20 000 та тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуаллар кассалар тизимига ўтиши кутиляпти. Айни вақтда эса юртимиз бўйлаб 20950 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассалардан фойдаланмоқда. Бу кўрсаткич асосан алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, автомобилларга бензин, дизель ва газ ёқилғиси қуйиш савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тааллуқли. Чунки қонунчиликка кўра, жорий йил бошидан айнан мана шу йўналишлардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятига онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар татбиқ этилмоқда. 

 Ўтган йил якунлари бўйича йиллик тушуми беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари шу йилнинг 1 августидан мазкур янги тизимга ўтади. Йил якунлари бўйича  йиллик тушуми юз миллион сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига эса 2021 йил 1 январдан жорий этилади. Қолган барча тадбиркорлик субъектлари учун бу муддат 2022 йил 1 январь этиб қатъий белгиланган. 

Демак, онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассалардан фойдаланиш кўрсаткичига оид рақамлар суръати ўсишда давом этади. Бундан ким ютади: солиқ хизмати органими ёки тадбиркор? Баъзан мана шу саволлар атрофида баҳсли мунозараларга дуч келамиз. Фикримча, масалага бундай ёндашув тўғри эмас. Сабаби янги тизим фақат у ёки бу томоннинг эмас, барчанинг манфаатига бирдай хизмат қилади.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассалар чоп этган чеклар орқали реал вақт режимида соҳадаги тушумларни назорат қилиш имкони пайдо бўлади, солиқ базасини шакллантириш манбалари янада тўлиқ қамраб олинади, тушумларни яшириш усулларини чеклаш имкони пайдо бўлади. Натижада хуфёна иқтисодиёт улуши қисқаради. Хўш, бундан бутун жамият ва давлат манфаатдор эмасми аслида?!


Нодир СОЛИЕВ.

«Янги технологиялар» илмий-ахборот марказининг

Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал кассалар

ва фискал модулларни жорий қилиш бўлими мутахассиси

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring