Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна иқтисодий фаолиятни амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни моддий рағбатлантириш механизми жорий этиш белгиланмоқда.
Ушбу механизм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4389-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган.
Қарорда белгиланган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна иқтисодий фаолиятни амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.
Лойиҳага асосан қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот берган фуқаролар рағбатлантирилади:
яширин ишлаб чиқариш цехлари;
республикамизга контрабанда йўллари билан олиб келинган товарлар, шунингдек, контрафакт ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган товарларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ёки сотиш фаолияти билан шуғулланаётган шахслар (объектлар);
солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган солиқларни тўлашдан бўйин товлаш “схема”лари;
этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ёки муомалага киритиш.
Фуқаролар томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг my2.soliq.uz cайтидаги “Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабардормисиз?” рукни орқали юборилади.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда ёрдам берган фуқаролар юқорида кўрсатилган ҳар бир тасдиқланган хабар учун назорат тадбирлари натижаси бўйича бюджетга тушган бир ойлик солиқ ва мажбурий тўловлар, шунингдек, ундирилган молиявий жарималар ёки ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган товар-моддий бойликларини сотишдан бюджетга тушумларнинг 5 фоизи, бироқ тўлов муддатида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда пул маблағлари билан рағбатлантирилади.
Шу билан бирга, лойиҳада фуқаролар томонидан юборилган маълумотларда ноаниқ ва (ёки) ёлғон ахборотлар киритилганлиги аниқланган тақдирда, бундай маълумотлар кўриб чиқилмаслиги ҳамда олдиндан била туриб, қасддан ёлғон ва нотўғри ахборотлар киритилганлик ҳолатлари аниқланганда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилиши назарда тутилган.
ДСҚ Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!