Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича қўлланма

23/07/2021

I. Умумий қоидалар

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ
ҳисоб-китоби Солиқ кодексига мувофиқ ушбу солиқни тўловчиси бўлган солиқ агентлари томонидан тўлдирилади.

Мазкур ҳисоб-китоб фойда солиғи ҳисобот шакллари таркибига киритилган. Ҳисобот шаклини тўлдириш ва юбориш my.soliq.uz (пакет коди 10202_5) сайти орқали амалга оширилади.

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ
ҳисоб-китоби, солиқ агентлари томонидан солиқ бўйича ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.

 

Ушбу солиқ ҳисоботи шакли ҳисоб-китоб ва 3 та иловадан иборат:

1-илова. Солиқ агенти томонидан юридик шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот;

2-илова. Солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот;

3-илова. Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган дивидендлар тўғрисида маълумот;

 

II. Ҳисоб-китоб шаклини тўлдириш тартиби

Ҳисоботнинг солиқ коди-35, йил, давр ва ҳисобот тури танланади.

Электрон ҳисобот шаклининг сатрлари 2 хил рангда акс эттирилган бўлиб, кўк рангдаги сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади, сариқ рангдаги сатр эса автоматик равишда шаклланади.

Ҳисоб-китоб ҳар ой, йил бошидан ўсиб борувчи тартибда cўмда тўлдирилади.

Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини фақатгина маълумотлари мавжуд бўлган иловаларини тўлдиришлари лозим.

Ҳисоботни тўлдиришни ҳисоботга илова қилинадиган шаблонларни тўлдириш орқали бошлаш мақсадга мувофиқ. Биринчи шаблон юклаб олинади. Шаблондаги маълумотлар (ўсиб бормайдиган тартибда) жорий ҳисобот ойидаги суммалар бўйича тўлдирилади.

 

II.1. Ҳисоб-китобнинг илова шаблонларини тўлдириш тартиби

Ҳисобот-китобнинг 1 ва 2-иловаларида Юридик шахснинг номи (Жисмоний шахснинг Ф.И.О) устунида даромад олувчи юридик ёки жисмоний шахснинг номи кўрсатилади. Учинчи устунда СТИР рақами, тўртинчи ва бешинчи устунларда ҳисобланган ҳамда тўланган сана кўрсатилади.

 Диққат!!!

Дивиденд ва фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш санаси «дд.мм.гггг» форматида тўлдирилиши лозим. Мисол учун “21.05.2021” кўринишида. Сана бошқача кўринишда тўлдирилса хатолик юз беради.

Агар дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ҳамда тўлаш ҳар хил ойларда амалга оширилса, ҳар икки ой учун ҳисоботларни тақдим этиш лозим. Дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ҳамда тўлаш солиқнинг ҳисоб-китобида ўсиб борувчи тартибда акс эттириб борилади.

Олтинчи устунда даромад тури “дивиденд” ёки “фоиз”, еттинчи ва саккизинчи устунлари “ҳисобланган даромад суммаси” ва “тўланган даромад суммаси”акс эттирилади. Бунда тўланган даромадлар суммаси ушланган солиқни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади.

Солиқ тўловчилар томонидан фоиз тарзидаги даромадлар нотижорат ва бюджет ташкилотларига тўланганда тўлдирилади.

Диққат!!!

Шаблон файллар каср сонларда тўлдирганда уларни математик яхлитлаш қоидаларига мувофиқ юздан бирга яхлитлаб олиш мақсадга мувофиқ.

Масалан, 16 666,6666… = 16 666,67 ёки 83 333,3333… = 83 333,33 кўринишида.

Шунингдек ҳисобланган ҳамда тўланган дивидендлар ушлаб қолинган солиқ билан бирга кўрсатилиши лозим.

Тўққизинчи устунда Солиқ базаси акс эттирилади. Бунда дивиденднинг солиқ базаси тўланган дивидендлар суммасидан, яъни саккизинчи устундаги суммадан имтиёзлар ҳамда ҳисобга олинадиган дивидендлар суммасини чегириш орқали аниқланади.

Фоизларнинг солиқ базаси тўланган фоизлар суммасидан, яъни саккизинчи устундаги суммадан имтиёзларни чегириш орқали аниқланади.

Ўнинчи устунда ушлаб қолинган солиқ суммаси акс эттирилади. Солиқ суммаси солиқ базасини солиқ ставкасига кўпайтириш орқали аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси резидентларининг дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадларига қуйидаги солиқ ставкалари бўйича солиқлар солинади. 

Даромад олувчи

Дивидендлар

Фоизлар

Жисмоний шахс

5%

5%

Юридик шахас

5%

15%*


* Фоиз тарзидаги даромадлар нотижорат ва бюджет ташкилотларига тўланганда, 15 фоиз солиқ ставкаси қўллаган ҳолда тўлов манбаида ушлаб қолинади.

Бошқа юридик шахсларга тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчи солиқ базасида ҳисобга олинади. Яъни ҳисобланган фоизлар уни олувчи юридик шахсга тўлиқ миқдорда ўтказиб берилади. Мазкур ҳолатда фоизларни тўлайдиган корхона солиқ агенти ҳисобланмаганлиги сабабли солиқ органига фоизлар бўйича ҳисоботини тақдим этмайди. Фоиз тарзида даромад олган юридик шахс солиқ солиш тартибидан келиб чиқиб, фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни жами даромад таркибида ҳисобга олади.

Ўн биринчи ва ўн иккинчи устунда имтиёзли даромад суммаси ва имтиёзларни қўллаш учун асос кўрсатилади. Имтиёзларни қўллаш ҳисоб-китобнинг 041-045 ва 111-115 сатрларида танлаш орқали амалга оширилади.

Ҳисоботнинг 3-иловаси шаблони қуйидаги тартибда тўлдирилади:

Ушбу илова “каскад”ли (икки марта) солиққа тортмаслик учун тўлдирилади.

Шаблонни “Юридик шахснинг номи” устунида дивиденд тўлаган юридик шахснинг номи, учинчи устунда СТИР рақами, тўртинчи ва бешинчи устунларда ҳисобланган ҳамда олинган дивиденд саналари кўрсатилади. Олтинчи устунда ҳисобот (солиқ) даври бошида олинган дивидендларни солиқ базасидан камайтирилмаган қисми акс эттирилади.

Еттинчи устунда олинган дивидендларнинг ҳисобга олинадиган суммаси акс эттирилади. Юридик шахс томонидан жорий ҳисобот ойи ва ўтган ҳисобот ойи учун олинган дивидендлар суммалари (Олтинчи устундаги суммани ҳисобга олган ҳолда) акс эттирилади. Дивиденд суммаси солиқларни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади. Бунда ҳисобга олинадиган дивиденд суммаси, юридик шахснинг таъсисчиларига тўланган дивиденд миқдоридан ошмаслиги лозим.

Саккизинчи устунда солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси акс қилдирилади.

Тўққизинчи устунда ҳисобот (солиқ) даври охирида солиқ базасини камайтириш (ҳисобга олиш) учун қабул қилинмаган дивидендлар суммаси акс қилдирилади. Яъни олинган дивидендлар миқдори тўланган дивидендлар миқдоридан ошиб кетган бўлса, ошиб кетган сумма шу устунда акс қилдирилади. Ҳисобга олинмаган дивидендлар кейинги ҳисобот (солиқ) даврида дивидендлар тўланганда ҳисобга олиниши мумкин.

Диққат шаблон файлидаги маълумотлар фақат ҳисобот ойи учун ўсиб бормайдиган тартибда тўлдирилади.

Шаблон файллар тўлдиргандан сўнг ҳисоб-китобнинг 1, 2 ва 3-иловаларни тўлдиришга ўтилади.

 

II.2. Ҳисоб-китобнинг иловаларини тўлдириш тартиби.

1 ва 2-иловаларнинг биринчи қаторидаги “Аввалги ҳисобот давр(лар)и учун жами” сатрига олдинги ҳисобот давридаги йил бошидан жами 7, 8, 9, 10 ва 11 устунлардаги суммалари акс эттирилади. Агар ҳисобот дивидендлар ёки фоизлар ҳисобланган ва тўланган биринчи ой учун тўлдирилаётган бўлса биринчи қаторга ноль қўйилади.

1 ва 2-иловаларнинг иккинчи қаторига “Жорий ҳисобот ойи учун жами” сатрига тўлдирилган шаблон файлидаги маълумотлар тегишинча акс эттирилади.

1 ва 2-иловаларнинг учинчи қатори “Йил бошидан жами” сатри автоматик тарзда тўлдирилади.

3-илованинг биринчи қаторидаги “Аввалги ҳисобот давр(лар)и учун жами” сатрига олдинги ҳисобот давридаги йил бошидан жами 7 ва 8 устунлардаги суммалари акс эттирилади. Агар мазкур илова биринчи ой учун тўлдирилаётган бўлса, биринчи қаторга ноль қўйилади.

3-илованинг иккинчи қаторидаги “Жорий ҳисобот ойи учун жами” сатрига тўлдирилган шаблон файлидаги маълумотлар тегишинча акс эттирилади.

3-илованинг учинчи қатори “Йил бошидан жами” сатри автоматик тарзда тўлдирилади.

 

II.3.Ҳисоб-китоб қуйидаги кетма-кетликда тўлдиради:

Ҳисоб-китоб кўрсаткичлари йил бошидан ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.

Ҳисоб-китобнинг I-бўлимида юридик шахсларнинг дивиденд ва фоизлари тўғрисида маълумотлар акс эттирилади ҳамда солиқнинг ҳисоб-китоби 35-солиқ кодида олиб борилади.

Ҳисоб-китобнинг 010-сатридаги ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар – жами суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 1-илованинг 7-устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 020-сатридаги ҳисобот (солиқ) даврида юридик шахсларга – тўланган дивидендлар ва фоизлар жами суммаси (ушланган солиқни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади):

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 1-илованинг 8-устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 030-сатридаги олинган дивидендларни ҳисобга олинадиган суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри  ва 100-сатрлари йиғиндиси 3-илованинг 7-устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 040-сатридаги имтиёзларнинг жами суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 1-илованинг 11- устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 050-сатридаги солиқ базаси, жами суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 1-илованинг 9- устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 060-сатрида солиқ ставкаси акс эттирилади.

Ҳисоб-китобнинг 070-сатридаги бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 070-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 1-илованинг 10- устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг II-бўлимида жисмоний шахсларнинг дивиденд ва фоизлари тўғрисида маълумотлар акс эттирилади ҳамда солиқнинг ҳисоб-китоби 138-солиқ кодида олиб борилади.

 Ҳисоб-китобнинг 080-сатридаги ҳисобот (солиқ) даврида жисмоний шахсларга ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар – жами:

Ҳисоб-китобнинг 080-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 2-илованинг 7-устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 090-сатридаги ҳисобот (солиқ) даврида жисмоний шахсларга  тўланган дивидендлар ва фоизлар жами:

Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 2-илованинг 8-устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 100-сатридаги олинган дивидендларни ҳисобга олинадиган суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри  ва 100-сатрлари йиғиндиси 3-илованинг 7-устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 110-сатридаги имтиёзларнинг жами суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 110-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 2-илованинг 11- устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 120-сатридаги солиқ базаси, жами суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 120-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 2-илованинг 9- устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

Ҳисоб-китобнинг 130-сатрида солиқ ставкаси акс эттирилади.

Ҳисоб-китобнинг 140-сатридаги бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси:

Ҳисоб-китобнинг 140-сатри 3 ва 4-устунлари йиғиндиси 2-илованинг 10- устуни йил бошидан жами суммасига тенг бўлиши лозим;

 

III. Якуний қисм.

Ҳисоб-китоб ва унинг иловалари тўлдирилиб бўлингандан кейин жўнатиш тугмаси орқали ҳисобот жўнатилади.

Ҳисоб-китоб жўнатилгач, “Журнал” бўлимидан ҳисоботни жўнатилганлиги, давлат солиқ органлари томонидан рад этилганлиги, қабул қилинганлиги ёки, хатолик мавжуд ҳолатлари бўйича керакли тугмани босган ҳолда хатолик сабабини кўришингиз мумкин.

Ҳисоботда хатолик юз берса “Хатолик мавжуд” бўлимига ўтилади.

Хатолик ҳисоб-китобга илова шаблон файлларини тўлдиришда содир қилинган бўлса, у ҳолда сақланган ҳисоботдан иловаларни юклаб олиб хатоларини тузатиш керак бўлади.

 

IV. Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича мисоллар

“Саховат” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил 12 апрель куни 500,0 млн.сўм миқдорида дивиденд тўлаш бўйича қарор қабул қилинган ҳамда дивиденд таъсисчиларга 22 апрель куни тўлаб берилган.

Ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисида маълумот.

Ø Жисмоний шахс - Жуманиязов С.А. (улуши 20%) – 100,0 млн.сўм;

Ø Юридик шахс – “Тошкент” МЧЖ (улуши 80%) – 400,0 млн.сўм;

Бундан ташқари, “Жўрабек-2000” МЧЖ томонидан таъсисчи “Саховат”  МЧЖга 200 млн.сўм дивиденд ҳисобланган ҳамда тўлаб берилган. 

Дивиденд ҳисобланган сана

Ҳисобланган дивиденд

Ушлаб қолинган солиқ

Дивиденд тўланган сана

Тўланган дивиденд миқдори

10.03.2021

200 000 000

10 000 000

05.04.2021

190 000 000


Шундай қилиб ушлаб қолинадиган солиқлар миқдори қуйидагича бўлади. (минг сўмда) 

Юридик ёки жисмоний шахснинг номи

Тўлаш учун ҳисобланган дивиденд суммаси

Ҳисобга олинадиган дивиденд суммаси

Солиққа тортиладиган дивиденд суммаси

Солиқ ставкаси

Солиқ суммаси

Тўланадиган дивиденд миқдори

Жуманиязов С.А.

100 000

200 000 х 20% = 40 000

60 000

5%

3 000

97 000

“Тошкент” МЧЖ

400 000

200 000 х 80% = 160 000

240 000

5%

12 000

388 000

ВСЕГО:

500 000

200 000

300 000

 

15 000

485 000


Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҲИСОБ-КИТОБИ 



1-иловани тўлдириш намунаси 


2-иловани тўлдириш намунаси 



3-иловани тўлдириш намунаси 



1-илова шаблон реестрини тўлдириш бўйича намуна



2-илова шаблон реестрини тўлдириш бўйича намуна

3-илова шаблон реестрини тўлдириш бўйича намуна


ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти давлат солиқ бош инспектори Хурсандбек Бекметов томонидан тайёрланди. 

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring