Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Ғазалкент» соғломлаштириш марказида 2023 йил 16 – 17 cентябрь кунлари Солиқ хизмати органларида самарали меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар иштирокида “Янги ҳаёт учун янги Ўзбекистон учунъʼ мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда тизимда фаолият юритиб келаётган 200 нафардан ортиқ хотин-қиз хусусан, раҳбар аёллар, ҳудудий солиқ хизмати органларидаги хотин-қизлар бўйича бошланғич ташкилоти масъуллари иштирок этмоқда.
Бевосита мулоқотда аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини тўлақонли таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.
Шунингдек, аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Семинарнинг иккинчи кунида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида наманганлик солиқчи аёллар барчадан зукко эканлигини намойиш этиб I ўрин қўлга киритди.
Қорақалпоғистон солиқ бошқармаси вакилалари эса II ўринни эгаллади. Андижон вилояти солиқ бошқармаси жамоаси III ўрин соҳибаси бўлди.
Семинар давомида солиқ тизимида фаолият юритаётган раҳбар аёллар томонидан раҳбарлик тажрибалари бўйича тренинг ўтказилди.
Турли мусиқали дастурлар ва самимий давра суҳбатларида солиқ тизими аёллари мириқиб дам олиш асносида билим ва тажрибаларини ошириш имконига эга бўлди.