Солиқ хизматининг барча бўғинларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида тизимли ва самарали ишлар йўлга қўйилган.
Коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги раҳбарлар ва ходимларнинг устувор вазифаси этиб белгиланган.
Хусусан, солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсдадида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва олдини олиш, ҳалол ва садоқатли ходимлар сафини кенгайтиришда салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Бунда ҳудудий солиқ органларида ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари иштирокида ўтказилаётган коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашувлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Учрашувларда ходимларга вазифаларини сидқидилдан бажариши, мансаб ва ваколатини суиистеъмол қилмаслик, жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни яратиш ва бунда бирдамликнинг муҳим аҳамияти тушунтирилмоқда.
Ҳудудий солиқ органларида коррупцияга қарши курашишга бағишланган тадбирлар