Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Жорий йил 9 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-646-сонли Қонуни қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат билан солиқ қонунчилигига оид бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатлар мувофиқлаштирилмоқда.
Қонуннинг 12-моддасига асосан, эндиликда:
- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришдан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 344-моддаси иккинчи қисми).
- давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмайди (Солиқ кодексининг 369-моддаси 7-банди).
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия, экология жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан ташкил этилган бошқа жамғармалар томонидан кўрсатилган ёрдам:
Уставда назарда тутилган фаолият доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар;
даволаш ва тиббий хизматлар қиймати, ногиронларни профилактика ва реабилитация қилиш учун техник асбоб-ускуналар олиш;
жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб, товарлар ва хизматларни етказиб берувчидан олиш;
хайрия мақсадида бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш (бундан пул шаклида қўллаб-қувватлаш мустасно) солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 369-моддаси иккинчи қисми).
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турлари, солиқ даври мобайнида ўн беш миллион сўмдан ошмаган қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. (Солиқ кодексининг 378-моддаси 20-банди).
Ушбу қоидалар 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.
Шунингдек,
- “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг таҳрири Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тадбиркорлик субъектларида текширувларни ўтказишга оид меъёрлар (текширувларнинг ўтказиш муддати ва қоидалари) билан мувофиқлаштирилди.
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!