Давлат
солиқ қўмитасида Жаҳон банкининг техник ёрдам лойиҳаси билан яқиндан танишиш
мақсадида мазкур банк экспертлари билан учрашув ўтказилди.
ДСҚ
бизнес соҳаси вакиллари учун қулайликлар яратиш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги
билан боғлиқ замонавий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга катта
эътибор қаратмоқда.
Бунда
Жаҳон банкининг экспертлари ҳам жалб қилинмоқда. Сўнгги бир неча ой
давомида Жаҳон банки ҚҚС таҳлили, хавф матрицаси, ҚҚСни қайтариш механизми,
бизнес-таҳлил инструментлари, аудит ўтказиш дастурлари бўйича ўқитиш ва бошқа
соҳаларда ёрдам кўрсатди.
Учрашув
давомида Жаҳон банкининг солиқ бўйича консультанти Халид эль Корек Ўзбекистонда
ҚҚС тўловларининг барқарор ўсаётганини юқори баҳолади. У ҳамкорликнинг
кейинги босқичи сифатида ҚҚСни электрон қайтариш тизимини соддалаштириш мақсадида
“Йўл харитаси” ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.
–
Ўзбекистонда бизнес ва солиқ органлари ўртасидаги муносабатлар янги босқичга
кўтарилмоқда – дейди Жаҳон банкининг давлат сектори бўйича етакчи
мутахассиси Раул Феликс Юнкера-Варела. – Рақамли технологиялар ва янги
дастурий маҳсулотларнинг яратилиши ДСҚнинг солиқ тўловчилар учун сервисга
йўналтирилган сиёсатини амалиётга тўлиқ жорий этилишига хизмат қилади.