Хусусан, ДСҚнинг https://my.soliq.uz веб сайтининг ҚҚС тўловчиларни аниқлаш модулида солиқ тўловчилар учун контрагентлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни билиш имконияти яратилди:
– ҳисобланган ҚҚС суммаси;
– тўланган ҚҚС суммаси;
– шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактура сони;
– ишчи ходимлар сони;
– амалга оширилган банк операциялари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.
Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 15-моддасида, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Давлат солиқ хизмати органлари барча солиқ тўловчилар мазкур маълумотлардан фойдаланган ҳолда, лозим даражада эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрайди.
ДСҚ Матбуот хизмати