27 май куни ДСҚ ютуқли чек ўйинлари бешинчи тиражи Фарғона вилоятида ташкил этилди. Ушбу тиражда онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан берилган 135 мингга яқин чек иштирок этди.
Ўйин очиқ ва шаффоф тарзда 18:00 дан 19:30 гача «O‘zbekiston» телеканали ва расмий сайтида тўғридан тўғри эфирга узатилди.
Кузатувчи сифатида давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, журналистлар ҳамда таниқли хонандалар иштирок этди.
Супер ютуқ – Spark автомобили 39 500 сўмлик харид чеки эвазига Қува туманида истиқомат қилувчи истеъмолчига насиб этди.
Шунингдек, Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳри истеъмолчилари ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, ташкилотчилар томонидан совриндорга чекларни рўйхатдан ўтказган телефон рақами орқали ғолиб бўлганлиги ҳақида SMS хабарнома юборилади.
Ютуқли ўйинларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар иштирок этиши мумкин.
Бунинг учун онлайн-НКМ ва виртуал касса қурилмаларидан берилган чекларнинг QR-кодини Soliq, PayMe, Click мобил иловаларида сканер қилиш ёки 12 сондан иборат фискал белгисини 1077 рақамига SMS тарзда юбориш орқали рўйхатдан ўтказиш талаб этилади холос.
2021 йилдаги бешинчи 5 тиражнинг ёрқин лаҳзалари фоторепортажда муҳрланган