Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Аноним сўровнома бир кеча-кундуз давомида икки тилда ДСҚ расмий манбаларида фаол ҳолатда бўлди. Ушбу ташаббусни расмий электрон ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги турли гуруҳлар ва блогерлар ҳам қўллаб-қувватлади.
“Сиз давлат солиқ органларида қайси йўналишлар бўйича коррупция ҳолатларига дуч келгансиз?” саволига 47 192 маротаба жавоб берилди. Шундан 43 839 та жавоб ўзбек тилидаги, 3 353 таси рус тилидаги сўровномада қайд этилди.
Аксарият овоз берувчиларнинг фикрига кўра, коррупция ҳолатлари ишга қабул қилишда (38,5%) ва солиқ инспектори билан ўзаро алоқаларда (19,0%) содир бўлмоқда. Овоз берувчиларнинг 8,8 % солиқ қарзларини тўлашда ва сингдиришда коррупция ҳолатига дуч келган. Камерал солиқ текшируви ўтказилишида 7,3 %, сайёр солиқ текшируви ўтказилишида эса 5,3% иштирокчи коррупцияга дуч келганини билдирган. Энг кам коррупция ҚҚСни қоплаш (қайтариш)да қайд этилган – 4,6 %.
Шунингдек, сўровноманинг умумий кузатувчилари (кўриш) сони 450 000 дан ошди.
Йиғилган маълумотлар асосида жойларда коррупцияни бартараф этиш бўйича манзилли чоралар кўрилади.
ДСҚ Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!