Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Сўнгги пайтларда солиқ идораларига тўловлар нақд пулсиз (пластик карта орқали) амалга оширилганда Онлайн НКМ чеки беришни рад этиш билан боғлиқ аҳоли мурожаатлари тез-тез келиб тушмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси шу муносабат билан эслатиб ўтади:
Президентимизнинг ПФ 5813-сон Фармонига асосан онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари тўлов нақд пул ёки пластик карта орқали амалга оширилишидан қатъий назар, харидорларга QR-кодли чек бериши шарт. .
Мазкур нормага риоя қилмаслик, назорат-касса машинасини қўлламасдан савдони амалга оширганлик беш миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўллашга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддаси)
Ҳурматли солиқ тўловчилар!
Агар сиз онлайн НКМ ёки виртуал касса чеки берилмаслик ҳолатига дуч келсангиз “Soliq hamkor” («Налоговый партнер») ахборот тизими орқали “SOLIQ” мобил иловасида, @soliq_hamkor_bot телеграм-боти орқали ва Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали - my.soliq.uzга мурожаат этишингиз мумкин. Мазкур тизим орқали келиб тушган мурожаат сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўлади.
Давлат солиқ хизмати органлари – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!
ДСҚ Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!