Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги сабабли давлат солиқ хизмати органлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда озиқ-овқат ва зарур тиббий маҳсулотлар нархларини сунъий оширилишини олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари олиб бормоқда.
Тошкент вилоятида давлат солиқ органлари томонидан 16-31 март кунлари ўтказилган назорат тадбирларида зарур озиқ-овқат ва тиббий маҳсулотлар ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган 75 нафар фуқаро аниқланиб, улардан 508,8 млн. сўмлик товар моддий бойликлар иш қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди.
Жумладан, 1978 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. Юқори-Чирчиқ тумани Янгибозор қўрғонида ҳеч қандай ҳужжатсиз тиббий маҳсулотлар савдоси билан шуғуллунаётгани аниқланди. Ундан 29,9 млн. сўмлик бир марталик резина қўлқоп ва антисептик восита масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди.
Шунингдек, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.У. Юқори-Чирчиқ тумани Ийк-ота қишлоғида, 1986 йилда туғилган фуқаро А.С. Қибрай тумани Байтқўрғон ҚФЙда давлат рўйхатидан ўтмасдан тиббий ниқоб сотаётганлиги аниқланди. Улардан жами 660 донадан зиёд ниқоб масала қонуний ҳал бўлгунга қадар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.
Бекобод шаҳрида ўтказилган тадбирда эса 1987 йилда туғилган фуқаро Р.З. ҳеч кандай ҳужжатларсиз Бекобод шаҳар деҳқон бозорида картошка сотаётганлиги маълум бўлди. Мазкур назорат текшируви натижасида ундан 675,8 кг. картошка ашёвий далил сифатида далолатнома расмийлаштирилиб, вақтинчалик олиб қўйилди.
Жорий йилнинг 17 март куни Зангиота туманида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 2 та ҳолатда фуқароларнинг ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланиб, улардан 4000 дона умумий қиймати 61,1 млн. сўмлик тиббий ниқоб иш қонуний ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилди.
Ташкент вилоят ДСБ
Матбуот хизмати