Давлат солиқ хизмати органларида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.
Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра,
Даулетбаев Сагынбай Кадирбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Сагынбай Даулетбаев 1987 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. С.Даулетбаев бунгача Кегейли тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. | |
Иргашев Камол Жамолович – Жиззах вилояти Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига ўтказилди. У 1983 йил Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Камол Иргашев бундан аввал Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. | |
Бобоқулов Самад Сайловович – Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига ўтказилди. У 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Самад Бобоқулов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди. | |
Султанов Камолиддин Вохидович – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Камолиддин Султанов 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. К.Султанов бунгача Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. | |
Раджабов Шухрат Нашванович – Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига ўтказилди. У 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Шухрат Раджабов шу пайтгача Давлат солиқ қўмитаси Ички аудит бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. | |
Деҳқонов Отабек Исматович – Самарқанд вилояти Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 1986 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Отабек Деҳқонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Каттакўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. | |
Турсунов Зафар Қўйлиевич – Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Зафар Турсунов 1986 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. З.Турсунов бунгача Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. | |
Миразов Санжар Аликулович – Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Санжар Миразов 1983 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. У ушбу тайинловга қадар Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган эди. | |
Кадиров Хуршид Абдугапарович – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига ўтказилди. Хуршид Кадиров 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Х.Кадиров бунга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. |
ДСҚ матбуот хизмати