1. Комиссионер (воситачи, ишончли вакил) Ўзбекистон Республикаси норезидент томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича норезидентдан олинган ҳужжатларни, жумладан инвойс, далолатнома ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни комитентга тақдим этади.
Комиссионер комитентга кўрсатилган хизматлар бўйича комитентнинг номига ўзининг ҳақи (воситачилик ҳақи) суммасига ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради.
2. Комитент норезидент томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган ҳужжатлар (инвойс, далолатнома) асосида “Хизматлар импорти” номли бир томонлама ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради ва ушбу операция унинг харидлар реестрида ўз аксини топади.
Солиқ ҳисоботларини шакллантиришни автоматлаштириш мақсадида “импорт қилинган хизматларни” солиқ тўловчининг харид қилинган хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрида акс эттиришнинг янги тизими ишлаб чиқилмоқда. Ушбу янги тизимга кўра:
- Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан сотиб олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоботи (29-код) маълумотлари норезидент томонидан кўрсатилган хизматлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасида акс эттирилган тўланган солиқ суммаси асосида шаклланади;
- ҚҚС ҳисоботида (1-код) норезидентлар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоботи (29-код) асосида ҳисобланган ҚҚС суммасининг бюджетга ҳақиқатда тўланган қисми ҳисобга олинади.