Унда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш учун ҳар томонлама ёрдамнинг янги таъсирчан механизмлари жорий этилди. Меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланди.
Якка тартибдаги тадбиркорликни, шу жумладан ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали иш ўринларини ташкил этиш ҳам 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурига киритилган.
Унга кўра, жорий йил 1 июль ҳолатига 51003 та якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилди. Шундан 6548 таси ҳунармандлар ҳисобига тўғри келмоқда. Янги ташкил этилган ЯТТлар томонидан 3 838 та ишчи ёлланган бўлиб жами яратилган иш ўринлари 54 841 тани ташкил этмоқда.
Ҳудудлар кесимида якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш билан банд бўлган фуқаролар сони энг кўп бўлган бешта минтақа: Фарғона вилояти (6 181), Тошкент шаҳри (6 061), Тошкент вилояти (5 527), Андижон вилояти (4 428), Қашқадарё минтақа (4 148).
Шундан ҳунармандлар: Фарғона вилояти (988), Самарқанд вилояти (671), Андижон вилояти (608), Сурхондарё вилояти (542), Тошкент вилояти (531).