Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида электрон ҳисобварақ-фактура тизимидан фойдаланиш жараёнида юзага келаётган саволлар ва муаммоли масалалар юзасидан тренинг ўтказилди.
Унда йирик солиқ тўловчи корхоналар раҳбарлари ва бухгалтерлари иштирок этди.
Тренингда электрон
ҳисобварақ-фактура тизимидан фойдаланиш имкониятлари бўйича тушунчалар берилиб,
бу йўлда қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятига батафсил
тўхталиб ўтилди.
Корхона ва
ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва электрон ҳисобварақ-фактура тизимини
интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
“Янги
технологиялар” илмий-ахборот маркази томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тизими
учун ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар ва мобил иловалар ҳақида маълумотлар
берилди. Хўжалик юритувчи субъектлар учун “Солиқ-сервис” ДУКда оператор
сифатида электрон ҳисобварақ-фактура тизими бўйича таклиф этилаётган хизматлар тақдимоти
ўтказилди.
Тадбирда хўжалик
субъектлар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилиб, уларга
мутахассислар томонидан амалий ечим кўрсатиб ўтилди.
Бундай тренингларни
яқин кунларда бошқа йирик солиқ тўловчилар учун ҳам ташкил этилиши
режалаштирилган.
ДСҚ Матбуот хизмати