Бугун, 19 август куни давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйнлари иккинчи тиражи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг рўйхатдан ўтказилган 19 989 та чеклари иштирок этди.
Ушбу ютуқли ўйин Ўзбекистон Республикаси Халқ банки билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Халқ банки департаменти мутахассислари, журналистлар ва комиссия аъзолари иштирок этди. Ўйин очиқ ва шаффоф тарзда MY5 – “Mening yurtim” телеканалида жонли эфирга узатилди.
Совриндорлар рўйхати:
Ютуқли чекни рўйхатдан ўтказган фуқаролар бир иш куни ичида хабарнома олади. Ташкилотчилар уларга совринни қачон ва қаердан олиши ҳақида SMS хабарнома юборади.
Ютуқли ўйиннинг ҳаяжонли лаҳзалари фоторепортажимизда жамланган.
Эслатиб ўтамиз: бугундан (2020 йил 19 август) бошлаб берилган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар ютуқли чек ўйинларининг учинчи тиражида иштирок этади. III тираж санаси қўшимча равишда маълум қилинади.
ДСҚ Матбуот хизмати