Жорий йилнинг 15 июль куни Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ва Жаҳон банкининг Давлат ва молиявий бошқарув масалалар департаментининг глобал ишлари бўйича менежери Адриан Фоззард ўртасида учрашув ўтказилди.
«Солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини ислоҳ қилиш ҳамда ўрта муддатли таҳлил бўйича техник ёрдам кўрсатиш» мавзусида ўтказилган учрашувда солиқ маъмуриятчилигининг асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш, яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш ҳамда кадрлар ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш бўйича муҳокамалар ўтказилди.
Жаҳон банки иштирокидаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида ҳамкорлик ишларини янада тизимлаштирилган ҳолда давом эттиришга келишиб олинди.
Жаноб Адриан Фоззард томонидан келгусида Жаҳон банкининг техник кўмаги давом эттирилишини таъкидлади.
Шунингдек, жорий йилнинг 15-22 июль кунлари ушбу миссия доирасида хорижий экспертлар билан учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси