Жорий йилнинг 15 февраль куни Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан онлайн форматда ҳисобот ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Президентимизнинг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (ПҚ-4611 24.02.2020-yil) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Солиқ кодексида курс фарқларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Сўзга чиққан экспертлар йирик солиқ тўловчилар учун МҲХСга мажбурий ўтиш бўйича қонунчилик талабларини амалга оширишда муаммолар мавжудлигини қайд этди.
Жамоатчилик кенгашининг айрим аъзолари қуйидагилар ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлашни мажбурий деб ҳисоблади:
- бошқа шахсларнинг пул молиявий ресурсларини жалб қилувчи ва улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланадиган ташкилотлар;
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича йирик солиқ тўловчилар;
МҲХС тақдим этишга мажбурий ўтган, аммо бунинг учун иқтисодий рағбатга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари буни оғир, деб ҳисоблайди, деган фикр билдирилди.
Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришни жадаллаштириш таклиф этилмади. Бу Ўзбекистонга бухгалтерлар учун узилишларсиз, корхоналар учун ортиқча харажатларсиз халқаро молиявий ҳисобот тамойилларига ўтиш имконини беради.
Мутахассислар курс фарқини атрофлича муҳокама қилиб, Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.
Мазкур масалаларни муҳокама қилишни давом эттириш ва кенгаш аъзолари томонидан маъқулланган таклифларни эълон қилиш ҳамда Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишини 29 февраль куни ўтказишга қарор қилинди.
* Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши 22 февраль куни ўтказилиши тўғрисида хабар қилинган эди. Навбатдан ташқари семинар масала долзарблиги сабабли бўлиб ўтди.