Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.
Солиқ кодекси 471-модда
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади:
1) юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган ҳудудларга жойлаштирилганда;
2) чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда;
3) юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) чет эллик иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз бўлганда;
4) чет эл инвестициялари эркин айирбошланадиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
5) Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтирилганда.
Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади.
Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар Солиқ кодексининг VIII бўлимида назарда тутилган пенялар қўлланилган ҳолда, умумбелгиланган тартибда тўланади.
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари
Солиқ Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга;
5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга;
15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладилар.
Солиқ кодекси 473-модда
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
Ушбу Кодекс 473-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
Ушбу Кодекс 473-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.
Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас.
Агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажмини солиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда, агар инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади.
Солиқ кодекси 473-модда
Маҳсулот тақсимотига оид битим шартнома бўлиб, бу шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ҳамда муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун мутлақ ҳуқуқлар беради.
Маҳсулот тақсимотига оид битимда қуйидагилар назарда тутилади:
ҳисоб юритиш ва ҳисобот бериш тартиби;
солиқ солиш ва бошқа тўловларни тўлаш шартлари;
чет эллик инвесторнинг улушини олиб чиқиш тартиби.
Солиқ кодекси 475-модда
Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Чет эллик инвестор, бундан маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, маҳсулот тақсимотига оид битимнинг амал қилиш муддати мобайнида Солиқ кодексининг 17-моддасида назарда тутилган солиқларни тўлайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқлар, агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Чет эллик инвесторга солиқ солиш қуйидаги ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади:
1) фойда солиғи маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромад бўйича ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича олинган даромад бўйича алоҳида-алоҳида тўланади. Битим шартларига биноан чет эллик инвесторга тегишли бўлган, чегирмалар қилинмаган ҳолда фойдага қолган маҳсулотнинг қиймати маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромадлар бўйича фойда солиғи солиш объектидир;
2) минерал хом ашёни кавлаб олиш ҳажмига ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбатан фоизли нисбатда маҳсулот тақсимотига оид битим шартларига мувофиқ белгиланадиган ва пул шаклида ёки кавлаб олинган минерал хом ашёнинг бир қисми тарзида тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
Агар юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, бундай бирлашманинг иштирокчиларидан бири ёки маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажарувчи оператор солиқ мажбуриятларини бажарувчи бўлади. Бунда лицензия олган инвестор бир ойлик муддатда солиқ органини мазкур бирлашмадан солиқ мажбуриятини бажарувчи бўлиб иш юритадиган иштирокчи тўғрисида хабардор этиши шарт.
Солиқ кодекси 476-модда
Адвокатларга солиқ солиш
Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно:
божхона тўловлари;
ижтимоий солиқ;
тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар.
Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) солиқлар ва йиғимлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда тўланади.
Солиқ кодекси 477-модда
Адвокатлар даромадларига солиқ солиш
Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, мазкур Кодекснинг XIII бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир.
Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
Солиқ кодекси 478-модда
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқларни тўловчилар ҳисобланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган даромадлар бўйича белгиланган ставкалар бўйича ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зиммасига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш мажбурияти юклатилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал хизматлар кўрсатиш бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади.
Солиқ кодекси 479-модда
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фойдасига солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғини Солиқ кодексида белгиланган ставка бўйича тўлайди. Бунда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Солиқ кодексининг 43-бобида назарда тутилган даромадларнинг барча турлари нотариусларнинг даромадлари деб эътироф этилади.
Нотариал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар жумласига киритилади. Бунда чегирилмайдиган харажатлар Солиқ кодексининг 317-моддасига мувофиқ аниқланади.
Фойда солиғи тўланганидан кейин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг тасарруфида қолган фойда солиқ солиш мақсадида дивидендларга тенглаштирилади.
Солиқ кодекси 480-модда