Давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” низомга мувофиқ амалга оширилади.
Давлат солиқ хизмати органларидаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар:
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали» (vacancy.argos.uz) дастурий-аппарат комплексига жойлаштирилади.
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мансаб мавқейидан қатъий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат солиқ хизмати органларига очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.
Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)га ишга кириш учун танловда иштирок этиш Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали амалга оширилади.
Ҳар бир лавозим бўйича мажбуриятларидан келиб чиқиб малака талаби белгиланади.
Ҳар бир вакант лавозимга алоҳида малака талаблари белгиланади.
Малака талабларига мос келмаган ва (ёки) тест синовидан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар ишга қабул қилинмайди.
Номзодлардан:
-Иқтисодиёт, бухгалтерия, банк-молия ёки солиқ соҳасида олий маълумот;
-Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг солиққа оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича юқори билим ва кўникма;
-Давлат тили ва чет тили (рус, инглиз тили)ни мукаммал билиш, инглиз тилини билган номзодларга алоҳида эътибор қаратилади;
Компютер дастурларидан юқори даражада фойдалана олиш талаб этилади.
Айрим ҳолларда солиқ органларига хизматга бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлган, корхоналар ва алоҳида тармоқларга солиқ солиш ва уларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш соҳасида зарур билимларга эга бўлган ходимлар қабул қилиниши мумкин.
Шунингдек:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган;
- жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланилганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар (эҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно);
- белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
- меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Иш жойининг қисқариши оқибатида бўшатилган ҳолатлар бундан мустасно), шунингдек, бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар.
01.10.2024
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқейидан қатъий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат солиқ хизмати органларига очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:
(71) 244-98-17
(71) 202-32-82