Марказий аппарат
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининиг 133-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти
самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 30
октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори ҳамда «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ
органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармонига асосан 54 та
вазирлик ва идоралар билан электрон ахборот алмашуви йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Божхона
қўмитаси, Давлат персоналлаштириш
маркази, Марказий банк, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ
ва бошқа бир қатор вазирлик ҳамда идоралар шулар жумласидандир.
Идоралараро
ҳамлорликни кенгайтириш мақсадида, 2023 йилнинг I чорагида Савдо-саноат
палатаси, Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимлари ўртасида интеграция йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 cентябрдаги ПҚ-378-сонли қарорига асосан
Қурилиш вазирлиги билан, 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли қарорига мувофиқ
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан маълумот алмашиш бўйича ҳамкорлик
кенгайтирилди.
Солиқ
қўмитаси бошқа вазирлик ва идоралардан
олинган маълумотлар асосида, юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ
мажбуриятларини тўлақонли
бажариши устидан назорат олиб боради ҳамда солиқ солиш объектларини қамраб
олинганлиги бўйича
таҳлиллар олиб боради.
Бундан
ташқари, айрим вазирлик ва идоралар билан йўлга
қўйилган электрон ахборот алмашинуви
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча оворагарчилик ҳамда
қоғозбозликдан озод этмоқда.
Хусусан,
нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, божхона, банк, кадастр ва
бошқа бир қатор ташкилотларга солиқ тўловчиларнинг
идентификация рақамлари ҳамда улар томонидан ўз
солиқ мажбуриятларини бажариш аҳволи юзасидан маълумотлар реал вақт режимида
тақдим этилмоқда.
Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!