2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш
ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
3-илова бўйича.
Т/р |
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
Амалга оширилган ишлар, тайёрланган ҳужжат
лойиҳалари (кимга, қачон киритилган
хат рақами ва санаси) |
1. |
Сервис
соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш. Тадбиркорликка қўшимча қулайликлар яратиш
орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш. Бунда: халқаро ташкилотлар экспертларини жалб
қилган ҳолда, кузатилмайдиган (яширин) иқтисодиётни қисқартириш бўйича дастур
ишлаб чиқиш. норасмий бандлик даражасини қисқартиш учун
соҳалар бўйича манзилли ишлаш, норасмий фаолият юритаётган субъектларни расмий секторга жалб қилиш мақсадида
рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш. |
2022 йил
апрель
|
Давлат солиқ қўмитаси
Ш.Кудбиев,
Молия
вазирлиги Т.Ишметов,
Иқтисодий
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С.Холхўжаев
ДСҚ масъул: Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти
директори О.Файзиев.
|
Сервис соҳасида
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш юзасидан Давлат солиқ қўмитасининг
биринчи ўринбосари томонидан 2022 йил 8 февралда Ишчи гуруҳ аъзолари таркиби
тасдиқланган. Жорий йилнинг
10, 21 февраль кунлари Ишчи гуруҳ аъзолари жамланиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди. Вазирлик ва
идораларга мавжуд муаммоларидан келиб чиқиб, сервис соҳасида яширин
иқтисодиёт улушини қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш юзасидан асослантирилган
таклифлар беришини сўраб Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил
11 февралдаги 30/1-11962-сон хати юборилган. Берилган таклифлар
асосида сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш юзасидан
чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. |