Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар

Ўзбекистонда чет эл инвестициялари киритиш шакллари:
  • Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларида ва бошқа мол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш;
  • чет эллик инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатларини, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;
  • мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
  • интеллектуал мулкка, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хауга, шунингдек ишчанлик нуфузига (гудвиллга) ҳуқуқлар киритиш;
  • концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессиялар олиш;
  • савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жой биноларига улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳамда табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш орқали.

Шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиққа тортиш тартиби
    • Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади;
    • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади;
    • худди шундай вазият хорижий юридик шахсларни солиққа тортишда ҳам юзага келади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда таъсис этилган ёки рўйхатдан ўтказилган юридик шахс, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтган, бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашган юридик шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланади;
    • Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган юридик шахсларга Ўзбекистон ҳудудидаги манбалардан олган даромадлари (фойдалари) бўйича солиқ солинади;
    • чет эллик жисмоний ва юридик шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундириш ўзаро келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин, башарти тегишли чет давлатда ҳам Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига нисбатан ҳудди шундай чора-тадбирлар кўрилган бўлса, Ўзбекистон Республикасидаги чет эллик инвесторларнинг хорижий сармоялари ва бошқа активлари “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ҳимоя қилинади ва миллийлаштирилмайди.
  • Хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда
    Ўзбекистон Республикасидаги барча корхоналар учун белгилаб қўйилган божхона ва солиқ имтиёзлари билан бир қаторда тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этаётган қуйидаги иқтисодиёт тармоқлари корхоналари учун қатор имтиёзлар мавжуд:
    • радиоэлектрон саноат буюмлари ва компьютер ҳамда ҳисоблаш техникалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш;
    • енгил саноа;
    • ипакчилик саноати;
    • қурилиш материаллари саноати;
    • парранда гўшти ва тухум етиштириш;
    • озиқ-овқат саноати;
    • сут-гўшт маҳсулотлари саноати;
    • кимё-фармацевтика саноати

    Ушбу корхоналар асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришдан олинадиган солиқ, экология солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, шунингдек Республика йўл фондига мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилади.

    Қайд этилган солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри шахсий хорижий сармоялар қуйидаги ҳажмда жалб этилганда тақдим этилади:
    • 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. долларгача — 3 йил муддатга;
    • 3 млн. АҚШ доллардан 10 млн. долларгача — 5 йил муддатга;
    • 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ — 7 йил муддатга.

    Хорижий сармоядорларга тақдим этиладиган қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатлар тақдим этилиши, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда ёрдам кўрсатиш, махсус солиқ ва тўлов режимини яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш устидан давлат мониторингини ўтказиш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирлар.