Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг  имтиёзлари ҳақида тушинтириш

Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги” ЎРҚ604-сонли Қонуни билан тартибга солинади.

Махсус иқтисодий зона — тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун чет эл инвестициялари ва маҳаллий инвестицияларни, юқори технологиялар ҳамда бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд.

Махсус иқтисодий зоналар қуйидаги турда ташкил этилиши мумкин:

эркин иқтисодий зоналар;

махсус илмий-технологик зоналар;

туристик-рекреацион зоналар;

эркин савдо зоналари;

махсус саноат зоналари.

Эркин иқтисодий зона - янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш, замонавий рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга фаол жалб этиш, шунингдек ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилмани ва логистика хизматларини ривожлантиришни таъминлаш мақсадларида ташкил этиладиган ҳудуд.

Махсус илмий-технологик зона - инновация инфратузилмасини ривожлантириш мақсадларида илмий ташкилотлар ва илмий фаолият соҳасидаги бошқа ташкилотлар (технологик парклар, технологияларни тарқатиш (технологиялар трансфери) марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлари, бизнес-инкубаторлар ва бошқалар) тўпланган ҳудуд.

Туристик-рекреацион зона - унда замонавий туристик инфратузилма объектларини (меҳмонхона комплекслари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туристик аҳамиятдаги объектларни), махсус фаолият кўрсатувчи ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини туристларга хизмат кўрсатиш мақсадида зарур шарт-шароитларни таъминлаган ҳолда барпо этишга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этиладиган ҳудуд.

Эркин савдо зоналари консигнация омборларини, махсус божхона ва солиқ режимлари бўлган ҳудудларни, шунингдек товарларга ишлов бериш, уларни ўраб-жойлаш, саралаш, сақлаш учун майдончаларни ўз ичига олади.

Эркин савдо зоналари чегара пунктларида, аэропортларда, темир йўл боғламаларида ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа божхона ҳудудларида ташкил этилади.

Махсус саноат зонаси — бошқарув, хўжалик ва молиявий фаолиятнинг алоҳида режими жорий этиладиган ҳудуд. Махсус саноат зоналари зарур маъмурий, илмий-технологик, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш учун ер участкаларини ажратиш орқали шакллантириладиган хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш зоналарини ўз ичига олади.

Махсус саноат зонасининг фаолият кўрсатиш қоидалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир умумий талаблар жумласига қуйидагилар киради:

архитектура ва қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлик;

молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;

махсус иқтисодий зона фаолиятига ва тармоқ ихтисослашувига мувофиқлик;

технологик ускуналар ва технологик жараёнлар кўрсаткичларининг замонавий энергия самарадорлиги талабларига мувофиқлиги.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир алоҳида талаблар жумласига қуйидагилар киради:

Инвестиция буюртманомаси топширилган пайтда эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш ҳажмлари ички бозорнинг эҳтиёжларини қопламайдиган янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни назарда тутган бўлиши керак.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг дастлабки тўртта белгиларидан бирининг даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан ўзгаришини ёки қўшилган қийматга эга маҳсулот ҳажмининг камида ўттиз фоиз даражасида кўпайишини назарда тутиши керак.

Эркин иқтисодий зоналарда рақобат муҳити яратилган, ички бозор тўйинган ёки ишлаб чиқариш ҳажмлари ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга доир инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

Тегишли ваколатли органларнинг Ўзбекистон Республикасида ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқариш ҳажмлари етишмаслиги ва рақобат муҳити даражаси тўғрисидаги хулосалари кейинчалик эркин иқтисодий зонанинг маъмурий кенгашига тақдим этиш учун эркин иқтисодий зона дирекцияси томонидан мустақил равишда сўраб олинади.

Ушбу талаблар тўлиқ экспортга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари учун татбиқ этилмайди.

Махсус илмий-технологик зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

рўйхатдан ўтган патент ҳуқуқларининг мавжудлиги;

илмий-техник янгилик ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг кўп илмий изланишни талаб қилиши (товарларнинг хусусиятига кўра мутлақо янги ёки илгари ишлаб чиқарилган ўхшаш товарнинг хусусиятларидан жиддий фарқ қилса ёки товарнинг истеъмол хоссаларига кўра мавжуд бўлган шундай товарларга нисбатан яхшиланган бўлса ёки бевосита ўхшашлари мавжуд бўлмаган тақдирда, сифат жиҳатидан янгича истеъмол (функционал) хусусиятларига эга бўлса, шу жумладан товарнинг рақобатбардошлигини оширадиган ёхуд товарни қўллашнинг бундай товардан фойдаланиш соҳасини кенгайтириш имконини берадиган янги усули аниқланган бўлса).

Тегишли ваколатли органларнинг рўйхатдан ўтган патент ҳуқуқлари мавжудлиги ва илмий-техник янгиликнинг мавжудлиги ҳамда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги хулосалари кейинчалик эркин иқтисодий зонанинг маъмурий кенгашига тақдим этиш учун эркин иқтисодий зона дирекцияси томонидан мустақил равишда сўраб олинади.

Туристик-рекреацион зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир алоҳида талаблар:

Туристик-рекреацион зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари туристик индустрия объектларининг барпо этилишини, туристик хизматларни ташкил этиш чоғида туристлар хавфсизлиги ва соғлиғининг муҳофаза қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини, шу жумладан туристик индустрия объектларини видеокузатув, фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда огоҳлантириш (хабар қилиш) ва зарур ёрдам кўрсатиш тизимлари билан жиҳозлаш орқали таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутиши керак.

Солиқ кодекси билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилган.

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:

3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 3 йил муддатга;

5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 5 йил муддатга;

15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун - 10 йил муддатга озод этилади.

Мазкур солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан Солиқ кодексига мувофиқ фойдаланиладилар.

Солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.

Фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас.

Агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажмини солиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда, агар инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг