Янгиланган мобил илова
2022 йил 1 январдан бошлаб янгиланган «Солиқ» мобил иловасида жисмоний шахслар учун «Кешбэк» ва «Солиқ ҳамкор» бўлимлари пайдо бўлди.
«Кешбэк» – бунда истеъмолчилар QR-кодли харид чекларини рўйхатдан ўтказиб, ой охирида харидлар миқдорининг 1 фоизига эга бўлади.
«Солиқ ҳамкор» – назорат-касса техникаларидан фойдаланиш тартиби бузилганлиги тўғрисида хабар бериш учун. Кешбэк суммаси ҳар ойда чек рўйхатдан ўтган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин тўлаб берилади.
Мобил илова ушбу давр мобайнида унинг интерфейси оптималлашиб фойдаланувчилар учун қулайроқ ва соддароқ кўринишга келтирилмоқда.
Мобил илова Android / iOC / Harmony OS каби операцион тизим фойдаланувчилари учун мавжуд.
Йил бошидан буён фойдаланувчилар сони бир миллиондан ошди. Ҳозирда мобил иловада жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашлари мумкин (мулк эгасининг ЖШШИР коди орқали). FACE ID – чекни рўйхатдан ўтказган шахснинг қўшимча идентификаторидир. Жараён оддий: ЖШШИР киритиш ва юзни тўлиқ кўринишда суратга олиб маълумотларни текшириш учун юбориш лозим. Муваффақиятли авторизациядан сўнг, шахс тасдиқланади.
Шунингдек, иловага ўзини-ўзи банд қилиши, талабалар учун ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини ижарага бериш функциялари қўшилди.
Солиқлари тўлаш
Жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги солиқ турлари бўйича қарздорлик ҳақида маълумот олиш ва тўловларни амалга ошириш имкони яратилган:
- жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқлари,
- жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари бўйича даромад солиғи,
- жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этиш асосида ЖШШОДС,
- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқ,
- ЯТТ қатъий белгиланган даромад солиғи,
- пеня.
Тўловни амалга оширишдан олдин кўчмас мулк (ер участкаси) эгасининг ЖШШИРи кўрсатиш, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун эса FACE ID орқали авторизациядан ўтиш кифоя. Тизим автоматик равишда мавжуд қарздорлик ёки унинг йўқлигини акс эттиради. Тўлов амалга оширилгандан сўнг барча тушумлар “Тўланган солиқлар тарихи” бўлимида сақланади.
Туризм учун кешбэк
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида “туризм учун кешбэк” платформаси ишга туширилган. Шунга кўра, маҳаллий сайёҳлар республика бўйлаб саёҳат қилиш учун сарфланган харажатларнинг 15-50 фоизини қайтариб олишлари мумкин.
Платформа фойдаланувчилари учун қулайлик яратиш мақсадида «Солиқ» мобил иловасининг (Андроид / iOS) кешбэк тўлаш тизимидан фойдаланилди.
Сарфланган маблағларни ҳисобга олиш учун фойдаланувчилар транспорт ва жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланганлик ҳамда маданият ташкилотларига ташриф буюрганлик учун берилган чекларни (QR-кодини) сканерлаши керак.
Барча чеклар сканерлангандан сўнг, тўпланган кешбэк суммаси автоматик тарзда ҳисобга олинади ва белгиланган муддатда иштирокчининг шахсий банк картасига ўтказилади.