Ягона ер солиғи тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ―Солиқ ва божхона имтиѐзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5755-сонли Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 августдан бошлаб ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиѐрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш имкониятига эга бўлди, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб эса 2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ѐки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланиши белгиланди.