Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш
Солиқ қарзларини ундириш

Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга қуйидаги асослардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин: 

1. Ушбу шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;

2. бюджетдан молиялаштирилиши кўзда тутилган ёки кўрсатилган хизматлар ҳақининг тўловлари кечиктирилганда;

3. манфаатдор шахс солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;

3.1. манфаатдор шахс фаолиятни уч йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имкониятига эга бўлмаганлиги;

3.2. агар манфаатдор шахс (тадбиркорлик субъекти) Солиқ Кодекси 101-моддасининг биринчи қисмига биноан солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи тўғрисидаги хабарномани ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан уч ой ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигининг қайд рақамини ва санасини кўрсатган ҳолда солиқ органларига юборган бўлса;

3.3. агар ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган шахс солиқ қарзи юзага келган санадан эътиборан бир ой ичида солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборган бўлса. Мазкур тартиб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиларига нисбатан қўлланилади (устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно);

4. жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;

5. товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга бўлса.

6. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.

Агар 13 - 6 - бандларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидагиларга берилиши мумкин:

1) юридик шахсга — унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага;

2) жисмоний шахсга — унинг мол-мулки қийматидан ошмайдиган суммага, бундан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома юбориб, солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини, шунингдек молиявий санксияларни текширув материалларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда тўлашга ҳақли.

Агар солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 1 ёки 2-бандларида кўрсатилган асослар бўйича берилган бўлса, қарз суммасига фоизлар ҳисобланмайди.

Агар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ушбу модда иккинчи қисмининг 3.3-бандида кўрсатилган асослар бўйича тақдим этилган ва солиқ қарзи бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш календар йил давомида бир марта фойдаланилган бўлса, фоизлар олти ой давомида ҳам ҳисобланмайди.

Агар солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 3, 3.1, 4, 5 ва 6-бандларида ва (ёки) тўртинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра берилган бўлса, кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда, 3.2-банди бўйича солиқларни тўлаш кечиктирилган кундан эътиборан қарз суммасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоизлар ҳисобланади. 3.2-бандида кўрсатилган асосларга кўра фоизлар солиқларни тўлаш кечиктириш бўйича қарз суммасига нисбатан кечиктириш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда, солиқларни манфаатдор шахс томонидан тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати солиқ органига хабарнома юборилган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади, кечиктирилган солиқлар суммаси эса, муддати тугаган ойидан кейинги ойидан бошлаб кечиктириш муддати тугаганидан сўнг амал қилиш муддати тугаган санадан эътиборан кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда ўн икки ой ичида тўланади.

Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби Солиқ кодексининг 101-моддасида келтирилган.


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Барча солиқ турларига

36 ойгача бўлган муддатга.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

- қўшилган қиймат солиғи

- аксиз солиғи

- фойда солиғи

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ турларига

12 ойгача бўлган муддатга.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

- айланмадан олинадиган солиқ

- сув солиғи

- мол-мулк солиғи

- ер солиғи турларига

24 ойгача бўлган муддатга.


4. Ўзбекистон Республикасининг божхона қўмитаси

божхона орқали товар олиб ўтганда

тўланадиган солиқлар бўйича

12 ойгача бўлган муддатга.


Юзага келган солиқ қарзи тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда Солиқ кодексининг 60, 114, 115, 120,  121 ҳамда 123-моддаларига асосан, ҳудудий давлат солиқ органи томонидан қуйидаги чоралар кўрилади:

- солиқни тўлаш учун тўлов топшириқномаси мустақил равишда тижорат банкига юборилмаган бўлса, солиқни тўлаш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай параллел равишда солиқ органининг инкассо топшириқномаси солиқ тўловчининг ҳисобварағига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қўйилади ва солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилади.

- солиқ қарзини ундириш биринчи навбатда миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан, бундай ҳисобварақларда етарли маблағ бўлмаган тақдирда эса – чет эл валютасидаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан амалга оширилади, бунда қарздорнинг муддатли депозит маблағларига ҳам ундирув қаратилади;

- солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализатсия қилишдан ёки бажарилган ишлардан оладиган тушуми (мулклари, бошқа даромадлари) бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи суд орқали ушбу шахслардан ундирилади;

Тан олинган солиқ қарзи бўйича солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб (талабнома юборилган кундан бошлаб 10 календар кун ичида эътироз билдирилмаганда тан олинган ҳисобланади):

- 15 календар кунидан кейин солиқ органи қарори асосида қарздорга тегишли мол-мулклар хатланади;

- 60 календар кунидан кейин солиқ қарзини қарздор мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида солиқ органининг қарори ижро органига юборилади.

Тан олинмаган солиқ қарзи бўйича солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб:

- 15 календар кунидан кейин қарздорга тегишли мол-мулкларни хатлаш тўғрисида судга ариза киритилади;

- 60 календар кунидан кейин солиқ қарзини қарздор мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида судга ариза киритилади.

- қайд этилган чоралардан ташқари қарздор зиммасига солиқ қарзига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорда пеня ва суд харажатларини ҳам тўлаб бериш юклатилади;

- вақтинчалик молиявий қийинчилик сабабли солиқ қарзини тўлаш имкони бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларга Солиқ кодексининг 11-бобида белгиланган тартибда солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш имкони берилиши мумкин.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг