Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Солиқ қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг қисқартма номи

Солиқ бошқармаси - Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг қисқартма номи

Солиқ инспекцияси— туман/шаҳар солиқ инспекцияларининг қисқартма номи

ЙСТҲСИ - йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси

Кешбэк – Cashback (ингл.) ёки Cash back (амер) термини нақд пулни қайтариш маъносини англатиб, банк иши, электрон савдо ва бизнесда мижозларни жалб қилиш ва уларнинг содиқлигини рағбатлантириш мақсадида чегирмалар беришни ифодалаш учун ишлатилади.

ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

FACE ID  биометрик идентификация тизими бўлиб, у шахсларни ҳаётий баҳолаш орқали ишончли идентификация қилиш имконини беради.

Солиқ аудити - бу юқори даражада рискка тушган солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунларига риоя этилишини ҳар томонлама ўрганиш ҳисобланиб, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хавфи омилларини таҳлил қилиш асосида танланган солиқ тўловчиларга нисбатан ўтказилади. Танлаб олинган солиқ тўловчиларда солиқ аудити барча солиқ ва йиғимлар бўйича, шунингдек битта ёки бир нечта солиқлар бўйича ўтказилиши мумкин. Солиқ тўловчининг муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида, унинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатлари ўрганилади ва таққосланади.

Сайёр солиқ текшируви— солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текширади. солиқ органлари сайёр солиқ текшируви доирасида солиқ солиш объектларини аниқлаш, хронометраж кузатувларини ўтказиш, назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш, солиқ тўловчи ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторинг ишларини амалга оширади.

Камерал солиқ текшируви — солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширувидир. камерал солиқ текшируви ўзбекистон республикаси солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.

НКМ – назорат-касса машинаси

НКТ – назорат-касса техникаси

Бўнак тўлови – солиқни олдиндан тўлаш. у солиқ даврида бюджетга пул тушумларини тенглаштириш учун ишлатилади. алоҳида солиқ турлари учун бўнак тўловлари назарда тутилиши мумкин. бўнак тўловларини тўлаш мажбурияти солиқни тўлаш бўйича мажбуриятга тенглаштирилади.

Агрегациялаш – тегишли даромад солиғи ставкасини аниқлаш учун солиқ тўловчининг турли манбалардан олинган даромадларини бирлаштириш ёки умумлаштириш.

Агрегациялаш – яратилувчи гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғининг идентификациялаш коди билан ҳар бир жойлаштирилган истеъмол қадоғи, гуруҳланган қадоқ, транспорт қадоғининг идентификациялаш кодларининг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотни сақловчи яратилувчи гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғига босиб тушириш билан истеъмол қадоғини биринчи даража гуруҳланган қадоғига ва (ёки) транспорт қадоғига ҳамда биринчи даража транспорт қадоқларининг кейинги даража транспорт қадоғига маҳсулотларни бирлаштириш жараёни.

Агрегацияланган божхона коди – оператор томонидан шакллантириладиган, маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари томонидан маҳсулотларни божхона декларациясидан ўтказишда қўлланилувчи рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида амалдаги қоидаларга мувофиқ маҳсулотларни идентификациялаш мақсадлари учун агрегациялаш жараёнида маҳсулотларни бирлаштирувчи, ўзи билан ҳар бир маҳсулотнинг идентификациялаш кодларини, жумладан, қадоқнинг идентификациялаш кодлари бирлаштирилишини тақдим этувчи маҳсулотларнинг алоҳида мажмуаси учун белгиларнинг ноёб кетма-кетлиги.

Адвалор солиқ – товарлар, хизматлар, мол-мулкнинг эълон қилинган қийматига солиқ. бу маҳсулот ёки битим қийматининг қатъий фоизига асосланган солиқ тўловлари. мазкур тамойил солиқ тўловлари ва сотишдан олинадиган солиқларни ҳисоблашда қўлланилади. бу солиқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у инфляция шароитида ўз фукцияларини автоматик равишда сақлаб қолади.

Маъмурий тартибга солинадиган нархлар – бозор механизмлари (талаб ва таклиф) асосида шаклланмайдиган, аксинча ҳукумат идоралари, ташкилотлар ва корхоналар орқали алоҳида турдаги маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)ни маъмурий йўл билан тартибга соладиган нархлар.

Аккорд солиқ – жисмоний шахснинг даромадидан, товар ва хизматлар истеъмолидан, шахсий бойлигидан қатъий назар ҳар йили тўланиши шарт бўлган қатъий белгиланган пул миқдори.

Аккредитив – шартнома шартлари бўйича мажбуриятларни бажариш биланоқ, контрагент учун (шартнома бўйича мажбуриятни бўйнига олувчи шахс ёки ташкилот) маҳсулот, ишлар ва хизматлар учун тўловни шартномада кўрсатилган шартлар асосида қабул қилиш имкониятини берувчи банк ҳисобварағи тури.

Активлар – субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.

Акцептант – оферта ҳақидаги хабарномани олган шахс.

Акциз солиғи – кенг истеъмол товарлари, энг муҳим хом ашёлар, шунингдек, хизматлар учун давлат томонидан солинадиган солиқ тури. муайян товарлар нархига, кўрсатилган хизмат ҳақига устама солиқ сифатида қўшилади ва уни тўловчилар бевосита харидорлар ҳисобланади.

Акциядорлик жамияти – устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган ва акциядорлар ўртасида тақсимланган корхона ёки ташкилот.

Акция – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган акциядорлик жамияти томонидан чиқариладиган қимматли қоғоз.

Муқобил минимал солиқ – даромад суммасидан ёки ўз капитали қийматидан чегирмаларсиз ҳисобланган солиқ, унинг асосида солиқнинг пастки чегараси ёки энг кам миқдори белгиланади, чегирмалардан сўнг даромад суммасига ҳисоблаб чиқарилади.

Амортизация (эскириш) – фойдали хизмат даври давомида актив (асосий восита)нинг эскирган (амортизацияланган) қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига ёки давр ҳаражатларига мунтазам тақсимлаш ва киритиш.

Амортизация – асосий воситалар қийматини уларнинг ёрдами билан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёки хизматларга босқичма-босқич ўтказиш, амортизация қилинган асосий воситаларни тиклаш учун мақсадли маблағларни тўплаш ва улардан кейинги фойдаланиш.

Солиқ хавфи таҳлили – солиқ органларида мавжуд бўлган ахборотдан хавфнинг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни идентификациялаш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслигининг эҳтимол тутилган оқибатларини баҳолаш мақсадида мунтазам равишда фойдаланиш.

Рақобатга қарши ҳаракатлар – қонунчиликка мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар учун ман этилган ҳаракатлар, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг рақобатни чеклашга қаратилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги).

Ижара (лизинг) тўлови – ижарага берувчига (лизинг берувчига) тузилган ижара (лизинг) шартномаси асосида ижарачи (лизинг олувчи) томонидан тўланадиган сумма.

Аудитор – қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига жавоб берадиган ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи сертификатланган шахс.

Аутсорсинг – бу маълум бир фаолиятни амалга оширадиган ёки анъанавий равишда ички тартибда кўрсатиладиган муайян хизматларни ташқи ташкилотлар билан шартнома тузиш орқали бажариладиган хизмат тури.

Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион – давлат харидлари электрон тизимининг махсус платформасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули бўлиб, уни ташкил этиш чоғида нарх ғолибни аниқлашнинг ягона мезони бўлади.

Аффидавит – қасамёд қилдиришга ваколатли шахс иштирокида тузилган расмий ёзма баёнот. кўпгина лотин америкаси мамлакатларида аффидавит даромад солиғи ва капиталнинг бозор қийматини ошириш бўйича солиқларни декларациялаш тартибида назарда тутилган.

Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси – қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва (ёки) харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан қарорлар қабул қилишга таъсир кўрсатадиган, шу жумладан, ёзма келишув асосида таъсир кўрсатадиган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисига нисбатан шундай ҳуқуққа эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс.

Пул йиғимлари (тушумлари) базиси – ққсни ҳисоблаш усулларидан бири бўлиб, бунда ҳисоб-фактураларда ёзилган эмас, балки ҳақиқатда олинган пул тушумларига асосланилади.

Базавий инфляция – мавсумий ва маъмурий хусусиятга эга бўлган омиллар таъсирида бўлган айрим товарлар ва хизматлар (мева–сабзавотлар, ёқилғи, йўловчи транспортининг айрим турлари, алоқа хизматлари, уй-жой коммунал хизматлари ва бошқалар) нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобланадиган инфляция.

Йиғма баланс – қатор мамлакатларнинг қонунларига кўра, бир гуруҳга бирлашган компаниялар умумий (йиғма) ҳисоб-китоб негизида асосий жамият номидан қўшма солиқ декларацияси бериши ва улар солиқ тўловлари учун ҳам битта корхона сифатида кўрилиши мумкин.

Банк кафолати – солиқ мажбуриятини бажариш муддатлари ўзгарган тақдирда ва солиқ кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда солиқни тўлаш мажбурияти банк кафолати билан таъминланиши мумкин. агар солиқ тўловчи тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ва тегишли пеняларни белгиланган муддатда тўламаса, банк кафолати туфайли банк (кафолат берувчи) солиқ органлари олдида солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Банклар гуруҳи – молия институтларининг юридик шахс бўлмаган бирлашмаси бўлиб, бунда асосий банк бошқа молия институтларини назорат қилади.

Банк ҳисобварағи – банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади.

Банкомат – банк автомати: банк мижозига мустақил равишда банк пластик картаси ёрдамида ўз ҳисобварағи бўйича оддий банк амалиётларини амалга ошириш имконини берувчи дастурий таъминот, асосан, банк пластик картаси орқали нақд пул ечиб олишга мўлжалланган.

Банкротлик (иқтисодий ночорлик) – суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги.

Умидсиз қарз – суд қарори билан мажбуриятнинг бекор қилиниши туфайли ёхуд банкротлик, тугатиш, қарздорнинг вафоти ёки даъво муддати тугаши сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарз.

Нақдсиз пуллар – ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган у ёки бу ҳисобварақда сақланадиган пул маблағлари.

Товар (иш, хизмат)нинг хавфсизлиги – товарни истеъмол қилиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, ташиш ёки утилизация қилишнинг, шунингдек, иш ёки хизмат натижаларидан фойдаланишнинг одатдаги шароитларида истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ва атроф-муҳитга зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ хавф хатарнинг йўқлиги.

Бенефициар мулкдор – пировардида мулк ҳуқуқларига эгалик қиладиган ёки товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс.

Биржа бозори – олдиндан белгиланган жой ва муайян вақтда, аниқ қоидалар асосида биржа савдоларини ташкил этувчи юридик шахс. биржалар ўз фаолиятини товар-хом ашё, фонд ва валюта биржаси турида амалга оширади. ҳозирги кунда дунёда 200 дан зиёд биржалар мавжуд бўлиб, ўзбекистон республикаси ҳудудида «тошкент» республика фонд биржаси, ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси, ўзбекистон республикаси валюта биржаси фаолият олиб боради.

Жисмоний шахснинг яқин қариндошлари – унинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, шунингдек, эрининг (хотинининг) ота-онаси.

Бюджет юки – ҳукумат харажатлари сиёсати ва солиқ сиёсатининг иқтисодиёт хусусий секторида даромадлар тақсимотига таъсири.

Бюджетни мувозанатлаштириш – асосий харажатларни молиялаштириш имконияти бўйича ҳудудлар ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш мақсадида субсидиялар, трансфертлардан фойдаланиш.

Бюджет чеклови – бюджет пулларининг рухсат этилган харажатлар ҳажмида ифодаланган ва маблағлар етарли эмаслиги туфайли бюджет ресурсларини сарфлашни молиявий чеклаш.

Бюджет кабинети (муҳокамаси) – вазирлар маҳкамасининг бюджет сиёсати масалаларига бағишлаб ўтказиладиган айрим йиғилишларини ифодалашда фойдаланиладиган атама.

 

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг