Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Солиқ текширувлари

      • Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан солиқ текширувлари учга турга бўлинди:


        1) Камерал солиқ текшируви;

        2) Сайёр солиқ текшируви;

        3) Солиқ аудити.  









            Камерал солиқ текшируви — Камерал солиқ текшируви — солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади.

        Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланади, бундан қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно:

        1) солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

        2) солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

        3) солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

        4) солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

            Текширувдан олдинги таҳлил:

            Солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин.

            Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир.

            Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади.

            Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.

            Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади.

            Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланади.

            Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

            Солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигида;

            Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланганда.

            Солиқ органлари қуйидаги ҳолларда ҳам камерал солиқ текширувини ўтказишга ҳақли:

            Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари ҳақида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари солиқ органига тушганда;

            Солиқ тўловчи томонидан олдин тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтирадиган ёки кўрилган зарар суммасини кўпайтирадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда.

            Камерал солиқ текшируви даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.

            Солиқ мониторинги ўтказилаётган солиқ (ҳисобот) даврига нисбатан камерал солиқ текшируви ўтказилмайди.

            Камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.

            Агар солиқ тўловчи томонидан аввал ҳисобланган солиқ суммаси ўзгартирилиб, камерал солиқ текшируви тугагунга қадар ўн кун олдин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилса, камерал солиқ текшируви ушбу тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

            Камерал солиқ текширувини ўтказиш

            Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади.

            Камерал солиқ текширувининг умумий муддати олтмиш иш кундан ошиши мумкин эмас.

            Агар солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви тугагунига қадар солиқ суммаси ўзгартирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этса, камерал солиқ текшируви тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. 

        Агар ўтказилган камерал солиқ текшируви якуни билан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган бўлса, солиқ органи солиқ тўловчига солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш талабномасини юборади.

            Солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади. Агар ўрганиш ва таҳлил қилиш якунларига кўра тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланмаган бўлса ҳам камерал солиқ текшируви якунланган ҳисобланади.

            Солиқ тўловчи тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида тегишли солиқлар ва йиғимлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт.

            Солиқ тўловчи солиқ органининг тегишли талабномасида кўрсатилган, аниқланган тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақли. Солиқ тўловчининг номидан бундай асосномани солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ тўловчи билан тузилган шартнома асосида мустақил равишда тақдим этиши мумкин.

            Солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.

            Аниқланган тафовутлар бўйича тақдим этилган асосномаларига тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда, солиқ органи илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хатини ёхуд солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани солиқ тўловчига юборади.

            Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

            Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Мазкур қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.

            Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан солиқ даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этиш чоғида солиқ органлари қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ органининг буйруғисиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги талабнома ёзиб берилмайди.

            Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари ушбу суммани қоплаш тўғрисидаги қарор ёхуд уларни қоплашни рад этиш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисидаги асослантирилган қарор қабул қилади. 


        Сайёр солиқ текшируви — солиқ органлари томонидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш соҳасида солиқ тўловчиларнинг айрим мажбуриятларини, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажариш бўйича ўтказилади. Унда ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.

      •     Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни текшириш бундан мустасно.

            Сайёр солиқ текширувида қуйидагилар амалга оширилади:

        • солиқ тўловчилар томонидан аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини, шу жумладан, назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилишини текшириш;
        • профилактика тадбирларини ўтказиш;
        • солиқ тўловчининг текширув билан боғлиқ, шу жумладан, электрон ахборот жисмларида сақланадиган ҳисоб ҳужжатлари ва ахборотни талаб қилиб олиш ва ўрганиш;
        • солиқ тўловчининг ҳудудлари ва биноларини, шунингдек, ҳужжатлар ва буюмларини, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни ушбу Низомнинг 6-боби 3-параграфида белгиланган тартибда кўздан кечириш;
        • видеотасвирга олиш мосламаларидан мажбурий фойдаланган ҳолда мустақил равишда назорат харидини амалга ошириш;
        • асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказиш;
        • солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга қўйилиши устидан солиқ назоратини амалга ошириш;
        • хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш;
        • сотилаётган товарлар нархини ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақини сунъий равишда ошириш ёки пасайтиришни текшириш;
        • солиқ тўловчи ишчи-ходимлари ҳақиқий сонининг уларнинг солиқ ҳисоботидаги акс эттирилган сонига мувофиқлигини текшириш;
        • бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш;
        • ер қаъридан фойдаланувчи солиқ тўловчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш;
        • банклар томонидан солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари ва солиқ органларининг инкассо топшириқномалари ўз вақтида бажарилишини текшириш;
        • валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилиши юзасидан текширувларни амалга ошириш;
        • активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш;
        • автотранспорт воситаларида ташилаётган товарларга белгиланган тартибда расмийлаштирилган товар-кузатув ҳужжатлари мавжудлигини текшириш.

            Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

        • солиқ хавфини бошқариш тизими орқали аниқланган, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш хавфи мавжудлиги;
        • жисмоний ёки юридик шахсларнинг солиқ ёхуд валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари, шу жумладан, товарлар ва хизматларнинг нархини асоссиз ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида, йўловчиларни енгил автотранспорт воситалари билан ташиш бўйича ноқонуний тадбиркорлик фаолияти;
        • оммавий ахборот воситаларида солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
        • ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда;
        • валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш жараёнида солиқ органи юборган сўровномага солиқ тўловчи томонидан ҳужжатлар ёки ахборот тақдим этилмаган ёхуд тўлиқ тақдим этилмаганда;
        • суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолат берувчи ахборот тушганда.

            Сайёр солиқ текшируви ўтказиш даври

            Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади. Сайёр солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.

            Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддати ва мақсадлари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади. Давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний фаолият юритаётган жисмоний шахслар фаолияти бўйича сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилмайди.

            Сайёр солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш

            Сайёр солиқ текшируви далолатномаси икки нусхада тузилади ва солиқ органи мансабдор шахслари ҳамда солиқ тўловчи томонидан имзоланади.

            Сайёр солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига далолатнома билан танишиб чиқиб, уни олганлиги ва санаси кўрсатилган имзоси орқали топширилади.

            Солиқ тўловчи сайёр солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортганда, солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритилади ва унинг бир нусхаси солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки почта орқали буюртма хат билан юборилади.

            Сайёр солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда молиявий санкциялар Солиқ кодексининг
        28 ва 29-бобларида назарда тутилган миқдорларда белгиланади ва пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади. 

             Солиқ аудити – бу юқори даражада рискка тушган солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунларига риоя этилишини ҳар томонлама ўрганиш ҳисобланиб, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хавфи омилларини таҳлил қилиш асосида танланган солиқ тўловчиларга нисбатан ўтказилади.

        Таҳлика омиллари таҳлили натижалари асосида танлаб олинган солиқ тўловчиларда солиқ аудити барча солиқ ва йиғимлар бўйича, шунингдек битта ёки бир нечта солиқлар бўйича ўтказилиши мумкин. Бу тўғрисида буйруқда кўрсатилади.

        Зарурат туғилганда, солиқ аудитини ўтказадиган мансабдор шахслар, солиқ аудитини тайинлаган солиқ органининг буйруғига биноан, текширилаётган солиқ тўловчи фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа солиқ тўловчининг фаолиятида сайёр солиқ текшируви ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.

            
        Солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида ҳабардор қилиш

            
            Солиқ органлари солиқ аудити ўтказишга номзод бўлган солиқ тўловчиларга камида ўттиз календарь кун олдин солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади.

        Лекин, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлган ҳолларда, солиқ органи Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда солиқ аудитини хабарнома юбормасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.


Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг