Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарори билан “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган.
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
1-босқич |
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ): |
|||||
1. Хўжалик юритувчи субъект* |
1. Тузилган ташқи савдо
контрактлари ва инвойсларни; |
1. Ташқи савдо операциялари бошлангунига қадар |
||||
2. Биржа (ярмарка) |
2. Биржа (ярмарка)да тузилган контрактларни
киритиш. |
2. Контракт биржа (ярмаркада) тузилгандан сўнг 1 иш куни мобайнида |
||||
2-босқич |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза
қилиш маркази» ДУК (қонунчиликда белгиланган ҳолларда)* |
Импорт контракларини комплекс экспертиза
қилиш.* |
20 кун ичида* |
|||
ТСОЯЭАТга валюта ва товарлар харакати
тўғрисидаги маълумотларни: |
||||||
1. Тижорат банклари, Ғазначилик бўлинмалари, товар-хомашё биржаси |
1. Контракт ва инвойслар бўйича валюта
маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ахборотларни; |
1. Ҳисоб-китоблар амалга оширилганда онлайн тарзда келиб тушади |
||||
2. Давлат божхона хизмати органлари |
2. Контракт ва инвойс бўйича божхона юк декларацияси
маълумотларини; |
2. Товарлар тушганда ёки юклаб жўнатилганда онлайн тарзда келиб тушади |
||||
3. Хўжалик юритувчи
субъектлар |
3. Ишлар ва хизматлар далолатномасини
киритиш. |
3. Далолатнома тузилган кунда 1 кун ичида |
||||
3-босқич |
Валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари |
Амалга оширилган ташқи
савдо операциялари устидан тааллуқлилиги бўйича ўз ваколати доирасида
мониторинг ва назоратни амалга ошириш. |
Доимо |
|||
4-босқич |
Давлат божхона хизмати органлари ва тижорат банклари |
Божхона ва валюта қонунчилиги,
ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
бузилиши аломатлари аниқланганда ахборотни солиқ органларига тақдим
этиш. |
Ҳолатлар аниқланганда ҳар ой якуни бўйича |
|
|
|
|
|
*Изоҳ: Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва
контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорида белгилган
тартибда контрактлар экспертизадан ўтказилади.
Юқоридаги схемага мувофиқ Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизими орқали хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи
савдо контрактларининг бажарилиши ва хўжалик юритувчи субъектлар, божхона ва
солиқ органлари, Марказий ва тижорат банклари ўртасида маълумот алмашинувини
таъминлаш учун ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тизими жорий
этилган.
Импорт операциялари бўйича:
Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда, шунингдек, асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланганда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим.
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Экспорт операциялари бўйича:
Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни бажариш имконияти бўлмаганда, форс-мажор ҳолатлари юз берган давлатнинг ваколатли органи тасдиғига мувофиқ, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди.
Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171-моддаси 3-қисми билан хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация
қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки
белгиланган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг қайтарилишини) белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30
банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк
иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди:
жарима қўллаш ҳақидаги аризада кўрсатилган контрактлар бўйича «Валютани
тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ
тўлиқ ёки қисман репатриация қилинган активлар суммасига
нисбатан;
асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт
контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб
бериш, шу жумладан уларни узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник
хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан
ортиқ белгиланган бўлса;
чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда транспортда ташиш ва сақлаш
жараёнида экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра
яроқсиз бўлиб қолган ёки импорт қилувчи давлат органи томонидан мусодара
қилинган товарларга тегишли ваколатли органнинг экспертизаси далолатномаси ва
(ёки) товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида
уларнинг йўқ қилинганлиги ёки мусодара қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси
тақдим этилганда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг)
амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;
экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий
суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой
давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда.
Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот
санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима
санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул
қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш
имконини берган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 216-сонли қарори билан “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган.
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
||||
1-босқич |
Марказий банк |
Ҳукумат
комиссияси ва ҳудудий комиссияларга экспорт ва импорт шартномалари бўйича
муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларни
тақдим этиш. |
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар |
||||
2-босқич |
Ҳудудий комиссиялар |
1.
Қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар кесимида
пухта ва манзилли ўрганиб чиқиш, жумладан, уларнинг асослилигини текшириш,
қарздорлик юзага келишининг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш. Бунда
асосланган дебитор қарздорлик ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ҳолда тегишли ҳужжатлар* билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлигига
киритилади. 2.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган
қарздорликларини (Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўрганилаётган
маълумотлардан ташқари) ТСОЯЭАТдан чиқариш юзасидан қабул қилинган
хулосаларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш. |
Ҳар ойнинг 20-санасига қадар |
||||
Ташқи ишлар вазирлиги |
1.
Асосланган дебитор қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистоннинг
хориждаги тегишли дипломатик ваколатхоналари (элчихоналар ва консуллик
муассасалари) орқали хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларига етказиш ва
амалий ёрдам бериш чораларини кўриш. 2. Чет
элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган ёки
импорт қилувчи давлат органи томонидан мусодара қилинган ёхуд божхона
назорати остида йўқ қилинган товарларга хориждаги тегишли ваколатли органлар
томонидан зарур ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этилишида
кўмаклашиш. 3. Амалга
оширилган ишлар ҳақида тегишли ҳудудий комиссияга маълумотларни тақдим этиб
бориш. |
Ҳар ойнинг 1-санасига қадар |
|||||
Ҳудудий комиссиялар |
Ташқи
ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар юзасидан қабул қилинган
хулосаларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш. |
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар |
|||||
3-босқич |
Давлат солиқ қўмитаси |
ТСОЯЭАТдан
қарздорликларни чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига
тегишли қарор қабл қилиш учун киритиш. |
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар |
||||
4-босқич |
Ҳукумат комиссияси |
1. Давлат
солиқ қўмитаси таклифлари асосида қарздорликларни ТСОЯЭАТдан чиқариш
тўғрисида қарор қабул қилиш. 2. Қабул
қилинган қарор ижросини таъминлаш учун Давлат солиқ қўмитасига юбориш. |
Ҳар ойда бир марта |
||||
5-босқич |
Давлат солиқ қўмитаси |
Ҳукумат комиссияси қарорини
тегишли тижорат банкларига етказиш. |
Қарор қабул қилинганидан
кейин 5 календарь кун давомида |
||||
6-босқич |
Тижорат банклари |
Ҳукумат
комиссиясининг қарорлари асосида қарздорликларни ТСОЯЭАТдан ҳисобдан чиқариш. |
Ҳукумат комиссиясининг
қарори келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида |
||||
* — тасдиқланган солиштирма далолатнома;
хўжалик юритувчи субъект томонидан қарздорлик мавжудлиги юзасидан
имзоланган тасдиқнома;
хорижий ҳамкорга шартнома шартлари бажарилмаганлиги юзасидан эътирознома ва
даъво аризаси;
шартнома нусхаси;
маҳаллий ва хорижий ҳамкорнинг алоқа манзиллари;
суд қарорлари;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
ташқи савдо шартномасининг идентификация рақами;
юзага келган муддати ўтган дебитор қарздорликлар санаси ва миқдори;
дебитор қарздорликлар билан ишлаш бўйича компанияда қабул қилинган
қоидалар;
дебитор қарздорликлар билан ишлаш учун масъул шахсни тайинлаш тўғрисида
экспорт қилувчининг буйруғи;
экспорт шартномаси ва халқаро шартномаларга мувофиқ хўжалик юритувчи
субъект томонидан кўриладиган чоралар;
дебитор қарздорликларни ундириш бўйича кўрилган чоралар (судгача ва суд
ишларини бажариш тартиби ижро ишлари, банкротлик);
экспорт шартномаси тарафлари томонидан имзоланган яраштириш далолатномаси
(акти).
Ташқи савдо операциялари мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш давлат
солиқ ва божхона хизмати органлари ҳамда тижорат банклари билан ўзаро ахборот
алмашиш асосида (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда)
ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали олиб
борилади.
Тижорат банкларининг филиаллари мижозлар томонидан амалга оширилган қуйида
кўрсатилган ҳар қандай аломатга эга бўлган валюта операциялари тўғрисидаги
ахборотни тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ҳар ойда,
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар белгиланган шаклларда (шу
жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) ҳар ҳисобот ойи учун
алоҳида жўнатадилар:
§
имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий
операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда
тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган
норезидентлар фойдасига, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда
жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома (контракт) бўйича товарлар
(ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши;
§
резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида
назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва етказиб бериш ёки тўлов
муддатларига риоя қилмаганликлари учун контрагент-норезидентларга жарима
тўланиши;
§
импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар
кўрсатиш, роялти бўйича тўлов, шунингдек чет эл таъсисчиларига дивидендларни
ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши;
§
норезидентларга улар юридик шахс — Ўзбекистон
Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялар, улушлар (пайлар)
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация
қилганликлари учун тўловлар амалга оширилиши;
§
резидент томонидан кредит шартномаси (қарз
шартномаси) бўйича норезидент фойдасига (халқаро молия институтлари ва чет эл
банклари томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари) тўловлар амалга
оширилиши;
§
жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан
жисмоний шахсларнинг хориждаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказмаси, агар бир
календарь йили давомида ўтказма суммасининг эквиваленти юз миллион сўмдан
ортиқ бўлса;
§
чет элдан жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси
резидентининг ҳисобварағига хорижий юридик шахслардан пул маблағларининг келиб
тушиши;
§
ташқи савдо шартномалари бўйича вужудга келган муддати
ўтган дебиторлик қарздорлиги тўғрисидаги маълумот.
Бош тижорат банклари ўзларининг филиалларидан келиб тушган маълумотларни
умумлаштиради ва ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар,
алоқа каналлари орқали йиғма маълумотларни электрон кўринишда белгиланган
шаклларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳар ҳисобот ойи учун
алоҳида жўнатадилар.
Давлат божхона хизмати органларининг ҳудудий бошқармалари ҳар ойда,
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишлилиги бўйича ҳудудий
давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро
давлат солиқ инспекциясига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига
қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни белгиланган шаклларда (шу
жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) тақдим этадилар:
§
олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг
божхона расмийлаштирувида божхона органига товарнинг фактура қийматини экспорт
қилувчи (импорт қилувчи) мамлакатда товарнинг маълум қилинган қийматига нисбатан
асоссиз равишда ошириш (камайтириш) мақсадида нотўғри маълумотлар кўрсатилган
ҳужжатлар тақдим этилганда (тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда хулоса илова қилинган
ҳолда);
§
шартнома бўйича контрагент бўлмаган товар етказиб
берувчилар томонидан товар етказиб берилганлик фактлари аниқланганда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан
кейинги ойнинг 15-санасига қадар, кўрсатилган фактлар юзасидан йиғма маълумотни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига белгиланган шаклларда алоқа
каналлари орқали электрон кўринишда жўнатади.
Давлат солиқ хизмати органлари тижорат банклари ва давлат божхона хизмати
органларидан олинган маълумотни электрон ахборот базаларидаги ҳамда солиқ
органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида мониторинг қилади.
Мониторинг жараёнида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби
бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектга валюта операцияларини
амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни ва ахборотларни тақдим этиш юзасидан
ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилган сўровнома юборилади.
Сўровнома электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига
юборилади. Юборилган ҳужжат ўқиб чиқилгандан кейин, лекин ушбу сўровнома
жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Агар хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса,
сўровнома Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни
етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга
олишнинг ягона миллий тизимидан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари
тармоғи орқали юборилади ҳамда белгиланган назорат муддатларида етказиб
берилган ҳисобланади.
Сўровномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар солиқ органига
сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилиши лозим.
Давлат солиқ хизмати органлари мониторинг натижасида маблағларнинг
хорижга асоссиз ўтказилиши ёки товарлар қийматини божхона расмийлаштирувида
асоссиз равишда оширилиши (камайтирилиши) ҳолатлари билан боғлиқ шубҳали
операцияларни аниқлаган тақдирда тижорат банклари ва бошқа давлат органларидан
ушбу операцияларга оид қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Мониторингни амалга ошириш жараёнида ҳуқуқий таъсир чоралари
қўлланилмайди ва хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўхтатилмайди.
Мониторинг натижалари бўйича ҳуқуқбузарлик фактлари содир этилганлиги
тасдиқланганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ёки қонунчилик
ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга юборилади.
Мониторинг натижалари бўйича жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати
органлари бу ҳақда уч кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига
ёзма хабар беради.
Шунингдек, ташқи савдо шартномалари бўйича вужудга келган муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги тўғрисидаги маълумот асосида:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки белгиланган божхона
режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини)
белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи
томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилади.
Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва
олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий
кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма
хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг
топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик
юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади.
Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган
кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий
равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда
тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномага асосан жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича
валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, тўланган жарима
суммаси қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда
қайтариб берилади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд
тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги
ариза билан судга мурожаат қилади.
Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда,
талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг
тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага
чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб
равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан
сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта
маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш
тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади
(давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар
хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб
берилади.
Бунда ундирилган маблағлар:
- ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида
банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Бунда ундирилган маблағлар:
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси
томонидан;
талабномага асосан жарима ихтиёрий равишда тўланган ёки молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь
кун ичида тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар,
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган
валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади;
Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага
олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси
талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ
хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган
жарима суммасини ҳисобга олади.
Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб,
белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади.
Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) РЎЙХАТИ
Т/р | Ҳудуднинг қисқа номи | Ҳудуднинг тўлиқ номи | Рақамли коди |
1. | Америка Самоаси | Америка (Шарқий) Самоаси | 101 |
2. | Ангилья | Ангилья (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 102 |
3. | Андорра | Андорра Князлиги | 103 |
4. | Антигуа ва Барбуда | Антигуа ва Барбуда | 104 |
5. | Аруба | Аруба ороли (Нидерландия Қироллиги) | 105 |
6. | Багама ороллари | Багама ороллари ҳамдўстлиги | 106 |
7. | Барбадос | Барбадос | 107 |
8. | Белиз | Белиз | 108 |
9. | Бермуд ороллари | Бермуд ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 109 |
10. | Британ ҳудудлари | Ҳинд океанидаги Британия ҳудудлари (Чагос ороли) | 110 |
11. | Бруней-Доруссалом | Бруней-Доруссалом давлати | 111 |
12. | Вайоминг штати | Вайоминг штати (Америка Қўшма Штатлари) | 112 |
13. | Вануату | Вануату Республикаси | 113 |
14. | Виргин ороллари | Виргин ороллари (Америка Қўшма Штатлари) | 114 |
15. | Британия Виргин ороллари | Британия Виргин ороллари | 115 |
16. | Гватемала | Гватемала Республикаси | 116 |
17. | Гибралтар | Гибралтар (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 117 |
18. | Гонконг-Сянган | Гонконг-Сянган махсус маъмурий ҳудуди (Хитой Халқ Республикаси) | 118 |
19. | Гренада | Гренада | 119 |
20. | Делавэр Штати | Делавэр Штати (Америка Қўшма Штатлари) | 120 |
21. | Доминика | Доминика Ҳамдўстлиги | 121 |
22. | Доминика Республикаси | Доминика Республикаси | 122 |
23. | Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвич ороллари | Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвич ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 123 |
24. | Джибути | Джибути Республикаси | 124 |
25. | Кайман | Кайман ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 125 |
26. | Кергелен ороллари | Кергелен Ороллари (Франция Республикаси) | 126 |
27. | Кипр | Кипр Республикаси | 127 |
28. | Кирибати | Кирибати Республикаси | 128 |
29. | Коста-Рика | Коста-Рика Республикаси | 129 |
30. | Кук ороллари | Кук ороллари (Янги Зелландия) | 130 |
31. | Лабуан | Лабуан Федерал Ҳудуди (Малай Федерацияси) | 131 |
32. | Либерия | Либерия Республикаси | 132 |
33. | Ливан | Ливан Республикаси | 133 |
34. | Лихтенштейн | Лихтенштейн Князлиги | 134 |
35. | Маврикий | Маврикий Республикаси | 135 |
36. | Мадейра ороли | Мадейра ороли (Португалия Республикаси) | 136 |
37. | Макао-Аоминь | Макао-Аоминь махсус маъмурий ҳудуд (Хитой Халқ Республикаси) | 137 |
38. | Мальдив | Мальдив Республикаси | 138 |
39. | Мальта | Мальта Республикаси | 139 |
40. | Маршалл ороллари | Маршалл ороллари Республикаси | 140 |
41. | Монако | Монако Князлиги | 141 |
42. | Монтсеррат | Монтсеррат (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 142 |
43. | Мэн ороли | Мэн ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 143 |
44. | Науру | Науру Республикаси | 144 |
45. | Нидерландия Антиллари | Нидерландия Антил ороллари (Нидерландия Қироллиги) | 145 |
46. | Ниуэ | Ниуэ Республикаси (Янги Зелландия) | 146 |
47. | Норманд Гернси ороли | Нормандия Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 147 |
48. | Норманд Жерси ороли | Нормандия Жерси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 148 |
49. | Норманд Олдерни ороли | Нормандия Олдерни ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 149 |
50. | Норманд Сарк ороли | Нормандия Сарк ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 150 |
51. | Палау | Палау Республикаси | 151 |
52. | Панама | Панама Республикаси | 152 |
53. | Питкэрн | Питкэрн (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 153 |
54. | Пуэрто-Рико | Пуэрто-Рико (Америка Қўшма Штатлари) | 154 |
55. | Самоа | Самоа Мустақил Давлати | 155 |
56. | Сан-Марино | Сан-Марино Республикаси | 156 |
57. | Сейшел Ороллари | Сейшел ороллари Республикаси | 157 |
58. | Сен-Мартен (Синт-Мартен) | Сен-Мартен (Синт-Мартен) (Нидерландия Қироллиги) | 158 |
59. | Сент-Винсент ва Гренадин | Сент-Винсент ва Гренадин | 159 |
60. | Сент-Китс ва Невис | Сент-Китс (Сент-Кристофер) ва Невис Федерацияси | 160 |
61. | Сент-Люсия | Сент-Люсия | 161 |
62. | Теркс ва Кайкос | Теркс ва Кайкос ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги) | 162 |
63. | Тонга | Тонга Қироллиги | 163 |
64. | Уругвай | Шарқий Уругвай Республикаси | 164 |
65. | Фиджи | Фиджи Республикаси | 165 |
66. | Филиппин | Филиппин Республикаси | 166 |
67. | Француз Полинезияси | Француз Полинезияси (Франция Республикаси) | 167 |
68. | Шри-Ланка | Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси | 168 |
69. | Ямайка | Ямайка | 169 |
Экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган — интизомли солиқ тўловчилар |