«Янги технологиялар» илмий ахборот маркази давлат унитар корхонаси (ЯТИАМ) солиқ органлари фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа давлат органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан боғлаш ишларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги 14 сентябрдаги 359-сон Қарори асосида ташкил этилган.
Марказ мутахассислари томонидан 20 йил давомида 35 дан ортиқ солиқ хизматида ички фойдаланишга мўлжалланган дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари ишлаб чиқилди. Шулардан қуйидагиларни оммабоп ва долзарб бўлганлар сифатида санаб ўтиш мумкин:
СИАИЖ қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
1) солиқ тўловчилар - юридик шахслар рўйхатга олинади;
2) корхоналарнинг ягона реестрини юритади;
3) солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини юритади;
4) банк ҳужжатларини қайта ишланади;
5) турли статистик ҳисоботлар олинади;
6) текширув далолатномалари юритилади;
7) солиқ тўловчиларнинг бюджет билан ҳисоб-китобларини амалга оширилади;
8) солиқ тўловчилар билан солиштирма далолатномаларини бажариш;
9) рўйхатга олиш бўйича турли ҳисоботларни шакллантириш;
10) инкассо топшириқномалари ва хулосалари билан ишлаш.
Бугунги кунда ЯТИАМ бу:
- Солиқ ва молиявий ҳисоботларни солиқ тўловчилардан электрон тарзда қабул қилиш ва қайта ишлаш тизимининг дастурчиси ҳамда интегратори.
- Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш ва электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази.
- Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган роуминг оператори.
- Oнлайн режимда қабул қилинган фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш, криптографик ҳимоя қилиш ва сақлаш ишларини бажарувчи фискал маълумотлар оператори.
Бугунги кунда ЯТИАМ да дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 40 дан ортиқ кўп йиллик тажриба эга ва ишончли ходимлар фаолият олиб бормоқда. Юқоридагилардан ташқари ЯТИАМ томонидан бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун сифатли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш хизмати амалга оширилмоқда. ЯТИАМ дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш юзасидан автоматлаштириш объектларини ўрганиб чиқишдан бошлаб кузатув ишларини бажаришгача бўлган жараёнларни бажариш бўйича хизматларини таклиф этади.
Адрес: | Тошкент ш., Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 166 уй |
Телефон: | (71) 202-32-32 |
Веб-сайт: | www.yt.uz |
E-mail: | info@yt.uz |
Директор
Каюмов Шариф Сотволдиевич |
Фуқароларни қабул қилиш кунлари
Ҳар куни 09. 00 дан 11. 00 гача |