Давлат солиқ қўмитаси ДСҚнинг Маълумотларни қайта ишлаш асосий марказини муҳандислик инфраструктурасини модернизация қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- танлов предмети қийматининг камида 20% миқдорида айланма маблағга ёки ушбу маблағларни тақдим этиш учун банк кафолатига эга бўлиш;
- ишларни (хизматларни) бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахассисларга эга бўлиш;
- қиймати жиҳатидан танлов предметига ўхшаш объектларда ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
- фуқаролик – ҳуқуқий муомала лаёқати ва шартнома тузиш ваколатига эга бўлиш;
- танлов эълон қилинганидан камида 6 ой олдин ташкил этилган бўлиши керак.
Танлов ҳужжатларини www.xarid.uz махсус ахборот порталидан http://dxarid.uzex.uz/uz/bestoffer/lot/7066066/ ҳаволаси орқали юклаб олиш ёки танлов ташкилотчиларидан олиш мумкин.
Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар харид комиссиясининг ишчи органига, (танлов ташкилотчиси) давлат харидларини ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот – «Avalon» МЧЖга ёзма ариза билан мурожаат қилишлари керак.
«Avalon» МЧЖ манзили: 100060, Тошкент ш., Миробод тумани, Амир Тимур кўчаси 19/18. Алоқа учун: Валентин Николаевич Иванов. Телефон: +998901689028 эл. почта: avalon.uz@mail.ru.
Таклифлар танлов ташкилотчиси томонидан юқорида кўрсатилган манзилда қабул қилинади.
www.xarid.uz махсус ахборот порталига эълон жойлаштирилганидан сўнг танлов ташкилотчисига таклиф юборишнинг сўнгги муддати 2020 йил «10» декабргача.