Центральный аппарат
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси энг яхши таклиф учун танлов эълон қилади
Танлов предмети: сервер ускуналари (жиҳозлари)га техник кузатув бўйича техник хизмат кўрсатиш.
Танлов предметининг чекланган (энг юқори) қиймати 1 700 000 000 сўмни ташкил этади.
Етказиб бериш (бажариладиган ишлар) муддати: 365 иш кунидан кўп эмас.
Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, кейинги ўринларда (Буюртмачи).
Буюртмачи манзили: 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 13-а-уй.
Алоқа учун маълумотлар: тел. +998712449716, эл. почта: org@soliq.uz
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси солиқ органларини ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Танловда қатнашмоқчи бўлган ташкилот ва корхоналар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
- Танлов предметига ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш ва етказиб бериш тажрибасига эга бўлиш.
- Иш (хизмат)ни бажаришга қодир мутахассислар ва меҳнат ресурсларига эга бўлиш.
- Иш (хизмат)ни бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиш.
- Лойиҳага кафолатланган ва кафолат муддатидан кейин хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сертификацияланган сервис марказига эга бўлиш.
- Шартнома тузиш учун фуқаролик ҳуқуқ ва ваколатларга эга бўлиш.
- Солиқ имтиёзи режими ва (ёки) молиявий операцияларда маълумотларни очиқлаш ва тақдим этиш назарда тутилмаган давлатлар ва ҳудудлар (оффшор зоналар)да рўйхатдан ўтмаган ва (ёки) банк ҳисоб рақами очмаган бўлиши лозим.
Қатнашчиларнинг дастлабки малакавий танловига қуйидаги ташкилотлар қўйилмайди:
- малакавий танлов учун зарур ҳужжатлар тўпламини белгиланган муддатда тақдим этмаган;
- қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида турган;
- Буюртмачи билан суд иши ёки арбитраж келишмовчилик ҳолатида бўлган;
- виждонсиз ижрочилар Ягона реестрида бўлган;
- Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари билан аввал тузилган шартномалар бўйича бажарилмаган мажбурияти бўлган;
- муассиси бир ва (ёки) айни юридик ва жисмоний шахс бўлган иштирокчилар;
- солиқ ва йиғимлар тўлови бўйича муддати ўтган қарздорлиги бор иштирокчилар;
- солиқ имтиёзи режими ва (ёки) молиявий операцияларда маълумотларни очиқлаш ва тақдим этиш назарда тутилмаган давлатлар ва ҳудудлар (оффшор зоналар)да рўйхатдан ўтган ва (ёки) банк ҳисоб рақами очган.
Танловда қатнашиш учун:
- Давлат харидлари махсус маълумотлар портали www.etender.uzex.uz (кейинги ўринларда Портал) да рўйхатдан ўтиш;
- Давлат харидлари махсус маълумотлар портали ҳисоб рақамига ўз таклифининг таъминоти сифатида танлов предмети (лот)нинг эълон қилинган бошланғич қийматининг 1 фоизи миқдорида, шунингдек, Порталда рўйхатдан ўтганлик учун комиссия йиғими сифатида ўз таклифнинг 0,15 фоизи миқдорида пул маблағини ўтказиш;
- www.etender.uzex.uz/lot/297667 махсус маълумотлар порталида жойлаштирилган харид ҳужжатларининг электрон нусхаларини танловда қатнашишнинг шарт ва қоидалари билан танишиш учун юклаб олиш;
- ўз таклифларини электрон шаклда харид ҳужжатлари талаби асосида бериши керак.
Таклифларни тақдим этишнинг сўнгги муддати ушбу эълон www.etender.uzex.uz/lot/297667 махсус маълумотлар порталида жойлаштирилганидан бошлаб 2023 йил 19 сентябрь соат 16 дан 52 дақиқа ўтгунга қадар бўлган вақтни ташкил этади.
Қатнашчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошиши мумкин эмас.
"Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази" ДУК
Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!